RU

Последние новости

15:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  0 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3

Рўзиқул Бердиев: "Олти нафар ҳимоячи билан ўйнагандан кейин кимдир олдига бориб гол уриши керак-да" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Олти нафар ҳимоячи билан ўйнагандан кейин кимдир олдига бориб гол уриши керак-да"

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - АГМК (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало шуни айтмоқчиман, бугунги ўйинда мухлисларимиз далдаси ва дуолари бизга ғалабани қўлга киритишда катта ёрдам бўлди. Биз мухлисларга ажойиб ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим этдик, бундан жуда ҳам хурсандмиз. Финалда ҳам албатта бош соврин учун охиригача курашамиз. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, кўплаб вазиятлар яратдик. Бугунги рақибимиз ҳақиқатдан жуда кучли эди. Айтиш жоиз, биз бугун кучли рақибни ортда қолдира олдик. Биринчи бўлимда озгина эътиборни йўқотдик ва шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали ўйинимизга куч қўша олдик ва якунда ғалабага эришдик.

- "Насаф" 8 марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. Шунингдек, 2 марта мазкур мусобақада бош совринни қўлга киритган. Бухорода бўлиб ўтадиган финалдан ҳам мухлисларнинг умиди катта...

- Албатта, биз ҳам жамоамиз билан бош совринни ютишни истаймиз ва бунга астойдил курашамиз. Мухлисларни тушунаман, улар биздан ғалабаларни кутишади. Кубокда охиригача курашамиз ва насиб бўлса навбатдаги бош совринни қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

- Финалда "Навбаҳор" рақиб бўлгани маъқулми ёки "Сўғдиёна"ми?

- Мен ҳар икки жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайман, кучли жамоалар. Муносиби финалга йўл олади.

- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Бугун ўтган ўйиндаги каби вазиятлар осонлик билан ҳал қилинди. Ҳакамлар барча вазиятлар бўйича футбол қоидаларига асосан қарор чиқаришди деб ўйлайман.

- Голлар асосан ҳимоячилар томонидан киритилмоқда. Ҳужумчиларга қачон навбат келади?

- Майдонда жами 6 нафар ҳимоячи билан ўйнасангиз қайсидир бири бориб гол уриши керак-да! (кулади). Ҳозирги замон футболида бўйдор футболчиларнинг стандарт вазиятларда ўрни алоҳида бўлаяпти.

- Баҳром Абдураҳимов қачон сафга қайтади?

- Машғулотларга киришди. Яқин орада бизга ёрдам бера олади.

- Ойбек Бозоровчи?

- Ойбек бир оз қаттиқ жароҳат олган. Лекин суяклари лат емаган экан. Мушакларида жароҳат бор. Бу ўтиб кетадиган жараён, балки кейинги ўйиндаёқ бизга ёрдам бериши мумкин.

- Шерзод ва Дилшод бири 45 дақиқа, бири 55 дақиқа ўйнади. Уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- Бу схемада ўйнаганимизда улар икки қанотлари ёпишлари керак бўлади. Улар катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва чарчоқ аломатлари кўриниб қолди.

- Кубок ўйинларида кўпроқ дарвозада Умиджон Эргашевга имконият берилишининг сабаби нима?

- Албатта Абдувоҳид ҳам, Умид ҳам олимпия терма жамоасига номзод футболчилар саналишади. Шу сабаб уларнинг иккисига ҳам имконият беришга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган ўйинда Абдувоҳид бир оз хатога йўл қўйгандек кўринди. Шу сабабдан бугун Умид Эргашевни майдонга туширдик.

- Статистикага қарасак, "Насаф" кўпроқ сафарда ғалабага эришаяпти. Бухородаги ўйинда ҳам жамоангиз биринчи рақамли бўлиб ўйнайдими?

- Қаршига келган жамоалар биз билан кўпроқ ҳимоявий услубда ўйнашмоқда. Бу бизга ёриб ўтиш учун қийинчилик туғдирмоқда. Сафардаги ўйинларда эса рақиблар ҳужумга ўтишади ва бизда бўш худудлар бўлади.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика