RU

Последние новости

03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  7 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  10 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  9 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинчи руҳий томонлама тайёр бўлиши керак" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинчи руҳий томонлама тайёр бўлиши керак"

"Насаф" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
"Аввало мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугун улар стадионни хурсанд ҳолда тарк этдилар. Рақибимиз эса мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири эди. Футболчиларимизнинг бугунги ғалабага бўлган иштиёқлари катта ёрдам берди. Бугунги ғалабамиз матбуот котибимиз Азиз Нурий учун (кулади)", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Гол ургунига қадар "Насаф" жуда кўп ҳужум қилаётган эди, голдан сўнг орқага ётиб олгандек бўлди. Қараса "Бунёдкор" ташаббусни қўлга оляпти, кейин яна ҳужум қилишни бошлаган эди ўйин ўзгарди. Йигитлар тезкор голдан шошиб қолдиларми?
- Бу психологияга боғлиқ. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг футболчилар ўз-ўзидан ҳимояга эътиборни қарата бошладилар. Кейин қарши ҳужум қила бошладилар. Аммо ўйинни ўзгартира олдик.

- Фаррух Сайфиев кўп хато қилаётгандек эмасми?
- Аксинча, сиз уни тўп билан эмас, тўпсиз ишлашини кўринглар. Одатда футболчини тўп билан қилган муомуласига қараб баҳо берилади. Аммо у рақиб футболчиларини чалғитиш ва рақибга имконият бермаслик борасида фойдаси катта. Айни пайтда унинг жамоага тегаётган фойдаси катта.

- Гадоев қачон сафга қайтади?
- Яна икки ойча вақт бор.

- Бугунга келиб икки нафар футболчи МТЖдан чақирув олди. Лекин бу билан тўхталиб қолмасдан, ўйинчиларимизни янада каттароқ савияга чиқаришимиз керак. Бунга нима дейсиз?

- Бу аввало футболчининг ўзига боғлиқ. Ўйинчи руҳий томонлама тайёр бўлиши керак. Мен МТЖга чақирилдим деб ишлашни ташлаб қўймаслиги керак. Биз эса уларга тўғри йўлни кўрсатишимиз керак.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика