RU

Последние новости

20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  3 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20

Рўзиқул Бердиев нима учун "Насаф" хорижда йиғин ўтказмаганини тушунтирди Новости

Рўзиқул Бердиев нима учун "Насаф" хорижда йиғин ўтказмаганини тушунтирди

Янги мавсум бошланишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди.

Суперлигада иштирок этувчи барча жамоалар тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ клуб матбуот хизматига  янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

6 февраль куни тайёргарликнинг 3-босқичини бошлагандик. Асосий таркибни тарк этган тажрибали футболчилар ўрнига футбол мактабимиз тарбияланувчиларига ишонч билдирмоқдамиз. Жамоамиз таркибига Муборакнинг «Машъал» жамоасидан Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдурайимов, ўринбосарлар таркибидан Ойбек Бозоров, Жўрабек Маннонов, Абдувоҳид Неъматовлар ҳам асосий таркиб билан машғулотларни давом эттиришмоқда.

- Одатда "Насаф"нинг мавсум олди йиғинларни бир неча йилдан буён хорижда амалга оширилар эди. Бу йилги ўқув-машғулот йиғинини жамоа асосан ўз қароргоҳида ўтказмоқда...

- Дастлаб ўқув-машғулот йиғинларини хорижда ўтказишни режалаштиргандик. Бироқ етакчи футболчиларимизнинг биз билан ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмаётганлиги туфайли раҳбарият билан келишган ҳолда тайёргарликни Қаршида ўтказишга қарор қилдик. Тайёргарлигимизнинг 3-босқич 2-қисмини пойтахтда давом эттирамиз. 13 февраль куни Тошкентда «Бухоро» жамоаси билан назорат учрашуви бўлиб ўтади. 15 февраль куни эса футболчиларимиз жисмоний ҳолати бўйича норматив топширадилар. Шунингдек, 17 – 21 февраль кунлари ҳам назорат учрашувлари режалаштирилган. Ўқув-машғулотларининг  3-босқчи 21 февралда  ўз якунига етади.


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика