Рўзиқул Бердиев: "Натижа адолатли бўлди"
26 окт 2015 19:25
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Натижа адолатли бўлди"
"Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Натижа ўйинга мос бўлди. Иккала жамоада ҳам ғалабани ўз томонига оғдириш учун вазиятлар бўлганди. Ўйин ҳеч бир жамоанинг яққол устунлиги остида кечмади. Шу боисдан олиб қараганда, натижа ҳар иккала жамоа учун адолатли бўлди. Футболчиларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Аммо бир хил таркиб билан ўйнаётганимиз футболчиларни жисмоний жиҳатдан толиқтириб қўймоқда. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларда тажриба йўқлиги боис ўйинни кучайтириб юбора олишмаяпти. Эрондан таклиф? Шахсан менга аниқ бир таклиф билан мурожаат қилишгани йўқ. Бироқ сўнгги пайтларда шу ҳақида жуда кўп гапиришмоқда ва ёзишмоқда. Мени кўплаб жамоаларга бош мураббий қилиб қўйишмоқда. "Насаф"да қоламанми? Йил сўнггида шартнома муддати якунланади. Лекин "Насаф" билан ҳали яна шартномани узайтиришим мумкин. Бу масалани клуб раҳбарияти билан келишиб ҳал қилишимиз мумкин. Элдор Суюновнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Шифокорларнинг айтишича, дарвозабонимиз кейинги ўйингача тикланиши мумкин", - дейди Рўзиқул Бердиев.
Комментарии