RU

Последние новости

07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  3 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  0 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  10 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  7 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   12 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12

Рўзиқул Бердиев: "Мухлислар биздан мўъжиза кутишганди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Мухлислар биздан мўъжиза кутишганди"

"Насаф" матбуот хизмати учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев томонидан билдирилган фикрларни чоп этди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоа Суперлигада "кучли олтилик"ка кириш мақсадига эриша олмаганини қайд этиб ўтди.

- "Бугунги учрашувда кучли жамоа ғалаба қозонди. “Бунёдкор” бизга нисбатан анча кучли ўйин кўрсатди ва хақли ғалабага эришди. Агар пенальтидан фойдаланганимизда, балки ўйинни ўз тарафамизга оғдирган бўлардик. Афсуски, бу амалга ошмади. Қизил карточка ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шунингдек, Ғолиб Ғайбуллаевнинг бошидан олган жароҳати туфайли мажбурий ўзгаришни амалга оширишга тўғри келди. "Бунёдкор" яратилган вазиятларини голга айлантира олгани уларга қўл келди. Афсуски, мақсадимиз бўлган "кучли олтиталик"ка киришни уддалай олмадик. Биз ҳам, мухлисларимиз ҳам бундай ҳолатларга тайёр бўлишлари лозим. Таркибимиздаги етакчилар жамоани тарк этгани ўз сўзини айтмасдан қолмади. Ҳозирги мавжуд таркибимиздан мўъжиза кутишди, аммо буни амалга ошириш ниҳоятда қийин иш эди. Учрашувларда кўплаб вазиятлар яратилмоқда, имкониятга эга бўляпмиз, аммо уларни голга айлантиришда тажриба етишмаётганлиги панд бермоқда. Ҳозирги "Насаф"нинг ёшлари учун бу каби ўйинлар катта тажриба мактаби бўлиши аниқ. "Насаф" ёшларининг келажаги порлоқ", - дея ўз фикрларини билдириб ўтган Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика