RU

Последние новости

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  57 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Рўзиқул Бердиев: "Менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас"

"Андижон" - "Насаф" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйлайманки менинг жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас. Тўғри, бугун мағлуб бўлдик. Лекин келгуси баҳсларда албатта ютамиз. Буга 100 фоиз ишончим комил. Бизнинг олдимиздаги энг асосий вазифа – шу ёш ўйинчиларнинг тажриба тўплашларига имкон бериш. Бугунги баҳсдаги мағлубиятимизга асосий сабаб – стандарт вазиятлар бўлди. Ўйин қоидасини камроқ бузишимизни айтгандим.

Голларда дарвозабонни айбламоқчи эмасман. Бутун жамоа хато қилди. Натижа бўлмаганидан кейин албатта ўйинимиз ҳам қониқтирмади. Жамоамиз ҳали ёш. Тезкор гол ўтказганимиз жамоага таъсир қилди демаган бўлардим.

Кетма-кет учинчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Мана шу руҳий вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Жамоамиздаги ёш ўйинчилар ўсиши керак.

Бобир Абдихолиқовда анчадан буён жароҳати бор. Унга ҳозирча дам олиш ва даволанишга имконият яратиб бердик. Кенжабоев кеча шамоллаб қолди. Бундан ташқари "Пахтакор" билан баҳсда олган жароҳати ҳали битмаган.

Ҳакамлик? Муртозаев гол урган вазиятда офсайд йўққа ўхшади. Лекин ҳали ўзим буни видеода кўриб чиққаним йўқ. Шу боис аниқ бир гап айта олмайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика