RU

Последние новости

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Рўзиқул Бердиев: Кураш ҳали давом этади Новости

Рўзиқул Бердиев: Кураш ҳали давом этади

“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “аждарлар” жамоаси устози иштирок этди.
- Аламли мағлубиятга учратдик. Ҳали кураш давом этади. Жавоб ўйини бор. Бугунги баҳс давомида бизда голли вазиятлар бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Буни эса рақиб жазолади. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. “Бунёдкор” мураббийининг ўзгаргани жамоа ўйинига ҳам таъсир қилгани кўриниб турибди. Акрам Комилов бугунги баҳсда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Геворкянга қарши у жуда муносиб ўйнади. Шунингдек, Достонбек Ҳамдамов ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди. Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади. Умуман, Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар етишмаяпти. Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Чунки 3 кун илгари “Олмалиқ”да чемпионат учрашувини ўтказган эдик. Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ. Биз охиригача курашамиз. Ўйлайманки, Қаршидаги баҳсда бизнинг ўн иккинчи ўйинчиларимиз ёрдам беришади, - дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика