RU

Последние новости

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Навбаҳор" рақиблик қилган учрашувда "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Насаф"нинг ОФК кубогидан кейин Суперлига баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- ОФК кубогидан қайтганимиздан сўнг футболчиларга 5 кун дам олиш имконини бердик. Шундан кейин саккиз кундан иборат иккита йиғин ташкил қилинди. Қаршидаги машғулотларда иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказган бўлсак, мана кеча  "Навбаҳор" билан Тошкентда ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. 

- Мусобақадан олдин агар жамоа кейинги босқичга чиқса таркиб кучайтирилишини айтгандингиз. Хўш, бу борада ҳаракатлар бошланганми?

- Жамоамизга ёрдам бера оладиган футболчи изламоқдамиз. Баъзи бир вариантлар устида ишлар олиб борилмоқда, дея оламан. Амалга ошса бу ҳақида хабар берамиз.

- "Насаф" кўригида бўлиб турган "Машъал"нинг нигериялик футболчиси ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу футболчи "Машъал"нинг услубига мос келмагани учун бизга кўрикка беришди. Умуман кеча ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ унинг клуби билан шартномаси бор. Марказда ҳам футболчиларимиз кўп. Яна ўйлаб кўрамиз. 

- "Насаф"нинг ОФК кубогидаги кейинги рақиби  "Аҳал" жамоаси. Рақиблар борган сари кучайиб бориши табиий...

- "Аҳал" ҳақида маълумотга эгамиз. Уларнинг Қирғизистондаги ўйинларини кўриб чиқдик. Учрашув санаси аниқ бўлишига қараб тайёргарлик кўрамиз. 

- Бобир Абдихолиқов маълум муддат жамоа машғулотларида иштирок этди. Унинг келажагига қандай муносабат билдирасиз?

- Бобир биз билан машғулот ўтказишни сўраганди. Раҳбарият билан ўртада нима гаплар бўлган билмадим. Унинг ўзи Европада ўйнашни истамоқда. Бу қанчалик амалга ошади, ўзига боғлиқ. Легионердан кўп нарса талаб қилинади, албатта бунга тайёр бўлиш керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика