RU

Последние новости

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  11 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 1:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-Аввало шуни таъкидламоқчиманки, ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Бунинг учун бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам, жамоамиз ўйинчиларига ҳам ўз ташаккуримни изҳор этаман. Бугун биз хақли ғалабага эришдик.

 Ўйинни яхши бошладик, пенальтигача иккита қўлай вазиятга эга бўлдик. Аммо пенальтидан гол ўтказиб юборганимиз қайсидир маънода режамизга ҳам таъсир ўтказди. Бугун йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди, улар ўз кучларига ишониб ҳаракат қилишди ва ғалабани қўлга киритишди. Кейинги уч ўйинда дастлаб гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонаяпмиз. Бу жамоамизнинг характеридан ва иродасидан дарак беради. Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди. Жамоамизда ҳозир рақобат бор, шунинг учун ким ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, шу ўйинчига имкон бераяпмиз. Ҳозир жамоамизда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган ўйинчиларга эгамиз. Навбатдаги ўйинни кубок баҳслари доирасида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказамиз, бугун улар ҳам, биз ҳам ўйин ўтказдик. Кубок баҳси биз учун жуда муҳим. “Бухоро”  жамоасига тайёргарлик бугундан бошланди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика