RU

Последние новости

10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  8 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   7 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9

Рўзиқул Бердиев: "Гулистон" дарвозабони яхши ўйин кўрсатди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Гулистон" дарвозабони яхши ўйин кўрсатди"

Анъанавий матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Рўзиқул Бердиев: "Гулистон" тартибли яхши ҳимояланди. Бундан ташқари дарвозабон ҳам анча ишончли ўйнади.Ташаббусга эга бўлсакда гол киритишимиз чўзилиб кетди. Кейинчалик 3 та тўп киритганимиздан сўнг йигитларимиз ўйинни ташлаб юборишди. Энг асосийси 3 очкони қўлга киритдик.

- Бугунги ўйинда Геворкян кўп хато қилди буни сабаби нимада, ўйиндан олдинги холати қанақа эди?
- Футболчи тўп билан қанча муомала қилса шунча кўп хато қилади. Геворкян бизни энг тажрибали ўйинчиларимиздан бири сардоримиз кейинги ўйинда янада яхшироқ ҳаракат қилади.

-Танаффусдан сўнг негадир "Насаф"да жўшқинлик йўқолгандек бўлди буни сабаби нимада?
- Фикрингизга қўшиламан жамоани жушқинлиги камайди. "Паҳтакор" билан уйинда биз ўз ўйинимиздан паст даражада ўйнадик. Пасайиш бўлди. Асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратамиз. Бугунги ўйинда ҳам ҳужумни якунлашда асабийлашдик. Сабаби, "Гулистон" жамоаси асосан ҳимояланди.

- "Насаф" жамоаси Ўзбекистон Кубогини қўлга кирита оладими?

- Бизда яхши имконият бор лекин бу биз финалдамиз дегани эмас.  "Пахтакор" жамоаси ҳам сафарда ҳудди уйдагидек ўйнай оладиган жамоа. Ҳаракат қиламиз мухлислар орзуси бўлган кубокни қўлга киритишга. Шу ўринда муҳлисларимиз жамоани қўллаб қувватлаб туришса яхши бўларди. Мухлисларни далдаси уларни қўллаши футболчиларга катта куч беради.

 Улуғбек Яҳёев ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика