RU

Последние новости

21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  17 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  8 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2

Рўзиқул Бердиев: "Гол уришда қийналдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Гол уришда қийналдик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугун қийналиб тўртта гол урдик, лекин уларга осонгина иккита гол совға қилдик, -дея гап бошлади "Насаф" устози.

- Гол уришимиз учун анча қийналдик. Сабаби меҳмонлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишди. Ўйинга келадиган бўлсак, рақибимизни жуда яхши ўрганган эдик. Биласизлар муборакликлар сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлишмаган эди. Кўпроқ ҳимояда ўйнаб, тезкор қарши ҳужум уюштиришади. Иккита голдан кейин ўйинмизда бироз пасайиш кузатилда ва натижада ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқишга мажбур бўлдик. Асосийси уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда муҳим эди. Чунки аваалги турларда Пахтакор ва Қизилқумга қарши ўйинларда очко йўқотган эдик.

- Бугун Муҳаммадиев майдонга туширилмади. Қолаверса, Шомуродов ҳам захирада қолдирилди. Баҳриддинов ва Алланиязов деярли майдонга туширилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Шуҳрат ўйиндан олдинги машғулотларда кичик жароҳат олгани боис бугун майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у тайёр бўлади. Алланиязовга имконият кўп бераяпмиз. Леккин гол уриш, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпти. Баҳриддиновга келадиган бўлсак, биз мавсум бошланишига кам вақт қолганди уни таркибимизга жалб этганмиз. Шу боис жисмоний тайёргарлиги у қадар юқори эмас. Шомуродовга бу йилги мавсумда керакли ўйинларда керакли голларни урди. Тошкентда "Локомотив", Қаршида "Бунёдкор" дарвозасини ишғол этди. Кутилмаганда кўричак бўлиб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Шу сабабли бугун Таран ва Тўраевни асосий таркибда майдонга туширдим. Тажрибали ўйинчиларимизни ҳали ёрдами бизга тегади деб ўйлайман.

- Охирги пайтларда асосий дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов хатоларга йўл қўймоқда...

- Саволингизни тушундим. Бу мени ҳам ўйлантираётган масала. Балки, Суюнов мен терма жамоада ўйнаяпман деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Лекин ихтиёримизда дарвозабонлар етарли. Уларга имконият беришга тайёрман. Бизга меҳнат қиладиган, ишончни оқлайдиган, ўсишда тўхтамайдиган футболчилар керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика