RU

Последние новости

01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"

Хабарингиз бор, эртага, 6 ноябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси-2 гуруҳ босқич 4-тури доирасида "Насаф" ўз уйида "Ал Ҳусайн"ни қабул қилади.

Бугун ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда жамоа кипери Абдувоҳид Неъматов иштирок этди.

"Ассалому алайкум! Бу мусобақада ҳам олдимизга жиддий мақсад қўйганмиз - кейинги босқичга ўтиш. Бунинг учун эртанги ўйинда ҳам максимал ҳаракат ва 3 очко талаб этилади. Рақибимизни биз биринчи ўйин орқали жуда ҳам яхши биламиз, анча жиддий жамоа. Ўйлайманки, ўйинга етарлича тайёргарлик кўрдик. Йигитлар буни тушуниб турибди. Эртанги ўйинда керакли натижа учун бор кучимизни берамиз. Албатта, мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳамда вазифамизни енгиллаштириш учун ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз" - деди Рўзиқул Бердиев.

"Ассалому алайкум. Эртанги баҳсга ҳамма тайёр. Биз фақатгина 3 очко учун майдонга тушамиз. Кейинги босқичга чиқиб, мураббийимиз таъкидлаганидек, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз", - деди Абдувоҳид Неъматов.  

"Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар ҳар бир мамлакатнинг етакчи жамоалари иштирок этади. Қуръадан кейиноқ биз кучли рақибларга дуч келишимиз маълум эди. Уларнинг ҳар бири ўз мамлакатининг етакчи клублари. Шундай бўлса ҳам, улар биздан анча кучли демаган бўлардим. Ҳар бир ўйинда исталган рақибдан сюрприз кутиш мумкин. Ҳар хил тактик ўйинларни кутиш мумкин, балки рақиб жамоаси эртага дурангни кўзлаб ҳам майдонга тушиши мумкин. Биз барчасига тайёрмиз. Биздан талаб қилинадиган нарса — фақат ўйинга максимал ҳаракат қилишимиз ва ғалабани ўйлаб майдонга тушишимиз керак. Бунинг учун ақл, куч ва меҳнат талаб қилинади. Умид қиламанки, бизда бу борада муаммо бўлмайди. 

Аввалги тўқнашувда ҳамма кўрди, уларнинг таркибида индивидуал кучли футболчилар бор. Аввалги икки ўйинни кўриб, ўрганганимизда ҳам бунга эътибор қаратгандик. Йигитларга қанчалик уқтирмайлик, биз сусткашликка йўл қўйдик ва индивиудал ҳаракат эвазига ўз дарвозамиздан 2 та гол олиб чиқишга мажбур бўлдик. Шу сабабли, бемалол айта оламан, ҳозир рақибнинг таркиби, салоҳияти ҳақида гап кетди, лекин биринчи ўринда уларнинг баъзи бир футболчилари, ҳужум вакилларининг индивидуал маҳоратини жамоанинг кучли томони, деб биламан. 

Албатта, таркиб фарқ қилади. Биласизлар, Иорданияга бориш сафари оғир эди, бизни эса Самарқандда муҳим ўйин кутаётганди. Шу сабабли ротацияга қўл урдик. Улар ёмон ўйнади демоқчимасман, лекин эртага сафарда йўқотилган уч очкони қайтаришга ҳаракат қиламиз. 

Замонавий футболда яхши ҳимояланиш талаб этилади. Албатта, ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз бу муҳим, яхши ҳимояланишингиз зарур. Аммо эртага биздан кўпроқ талаб қилинадиган нарса бу ҳужумга эътибор қаратиш. Ғалаба қозонмоқчи бўлсак, албатта, рақиб дарвозаси томон йўл топишимиз керак"


Абдувоҳид Неъматов - "Бу ўйинни интиқлик билан кутдик. Иорданияда ўйиннинг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ҳам айтганимдек, фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз".

Эртага пенальти тепиш керак бўлса, яна дарвозабонга ишонч билдириладими? 
"Пенальтини яхши тепа оладиган бир нечта футболчиларимиз бор. Баъзи бир футболчиларимиз ишончни оқлай олмади. Бошқалари аксинча, муҳим паллаларда панд бермади. Мавсум давомида бир неча бор бунинг гувоҳи бўлдик. Ўйлайманки, эртага ҳам керак бўлса, ўзига ишонган футболчи, ишончни оқлай оладиган футболчи чиқади" - деди "аждарлар" устози.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика