RU

Последние новости

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  40 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  6 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба керак эди ва унга эришдик”

Суперлиганинг 9-турида доирасида “Насаф”- “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Кутилган ўйинни намойиш этиб, кўплаб хавфли вазиятларни ярата олдик. Йигитлар кўрсатган ўйиндан, натижадан мамнунман. Киритилган иккита голдан ташқари яна кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Улардан самарали фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирик кўриниши ҳосил қилиши мумкин эди. Муҳими бугун бизга ғалаба керак эди ва биз бунга эришдик... Бугун Умиджон Эргашевга имкон бердик. У руҳий тушкунликка тушмаслиги учун бу зарур эди. Бугунги баҳсда у ёмон ҳаракат қилмади. Таркибимизда тўрт нафар ёш дарвозабонлар бор. Биз уларга ишонамиз ва барчасига имкон берамиз.

-Тўғри, Ҳумоюн Муртазоев қулай имкониятлардан фойдалан олмаган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо бугун у иккита гол уриб, ғалабамизни таъминлади. Бобир Абдуҳолиқов жароҳати боис ўйин амалиётисиз қолди. У 4 кундан буён умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда. Кеча ўринбосарлар сафида бир бўлим ўйнади. Бугун ҳам унга имкон бердик. Ўйлайманки, у ҳали ўз сўзини айтади.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика