RU

Последние новости

23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  1 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  4 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  12 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз"

Осиё Чемпионлар Лигаси "D" гуруҳи 6-тур "Насаф" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисми бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчи иштирок этишди.

"Эртанги ўйин ҳал қилувчи баҳс. Ғалаба бизларни кейинги босқичга олиб чиқади. Бу учрашувга тайёрмиз. Биз фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳдаги кейинги ўйин натижаси биз учун муҳим эмас. Биз фақат ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз", - дея гап бошлади "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

"Ал Аҳли" жамоасини нега ҳали ҳам Қаршига етиб келмагани сабабини аниқ билмаймиз. Клуб чартер рейс орқали 4-5 соат ичида етиб келади. Бу катта ташвиш туғдирмайди деб ўйлайман. Биз уларни имкон қадар яхши ўргандик. Саудиядаги ўйинни ҳам чуқур таҳлил қилдик ва тегишли хулосаларни чиқардик. Бу баҳсда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз" - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жароҳати? Ҳозирда футболчи ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Шу боис биз Шерзод Аъзамовни ўнг қанотда ўйнатишга мажбур бўлмоқдамиз. Эртага Муҳаммадиев захирада қолиши ҳам мумкин. Мақсуд Каримов қайси позицияда ўйнайди? У аслида марказий ҳимоячи. Лекин баъзида уни таянч зонасида ҳам ўйнатиб турамиз. Ҳозир шуни айтишим мумкинки, эртага Мақсуд Каримов майдонга тушади. Қолганини эртага биламиз. Ҳужум чизиғидаги муаммолар ҳақида сўнгги пайтларда бот-бот гапиришмоқда. Бу борада ўз имкониятларимиз доирасида иш олиб бормоқдамиз. Ҳужумчилар муаммоси бу бутун ўзбек футболидаги энг оғриқли нуқта ҳисобланади ", - дейди Рўзиқул Бердиев.



Мақсуд Каримов: "Эртага бутун ўзбек ҳалқи учун катта байрам. Осиё чемпионлар лигасида қатнашиб шуни билдикки, бу жуда юқори савиядаги мусобақа. Эртанги беллашувда биз ғалаба қозониб бутун ўзбек халқини хурсанд этмоқчимиз".


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика