RU

Последние новости

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  2 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Рўзиқул Бердиев: "Давралар оралиғида катта ўзгаришлар қилмаймиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Давралар оралиғида катта ўзгаришлар қилмаймиз"

Қаршининг "Насаф" жамоаси биринчи даврадан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.
Бизнингча буни ижобий натижа деса бўлади. Лекин "аждарлар" мамлакат Кубогининг ярим финалида "Бунёдкор"га имконятни бой берди. Кечадан иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган "Насаф" машғулотларни кучайтирмоқда. Шу аснода биз бош мураббий Рўзиқул Бердиевга бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.

- Рўзиқул ака, биринчи даврадан олган таассуротларингиз қандай?

- Охирги йилларда бўлаётгани каби жорий мавсум ҳам яна ўша тўртта гранд клуб ажралиб қолмоқда. Локомотив, Пахтакор, Насаф ҳамда Бунёдкор. Очиғини айтганда, чемпионат аввалида Олмалиқ, Қизилқум, Нефтчи ҳамда Навбаҳор сингари клубларни ҳам етакчиларга қаторига қўшилишини кутгандик. Лекин ундай бўлмаяпти. Шунинг учун у қадар жиддий ўзгаришларга гувоҳ бўлмадик. Бошқача айтганда, ҳар галгидек 4та клуб иштирокида кураш кечмоқда.

- Жамоангизнинг иштирокидан кўнглингиз тўлдими?
- Ўзингизга яхши маълумки, қишки йиғинлар чоғида селекцияда катта харидларни амалга ошира олмагандик. Аниқроғи бунга моддий имкониятимиз йўл қўймасди. Шу боис иложи борича ўтган йилги таркибимизни сақлаб қолиб, курашчан жамоа тузишга уриндик. Биз мусобақа олдидан имкон қадар юқори учликдан жой эгаллашни мақсад қилгандик. Танаффусга 3-ўринда чиқиб кетганимизни олиб айтадиган бўлсак, ҳозирча ҳаммаси жойида. Тўғри, биринчи давра мобайнида ўзимиз йўл қўйган айрим хатолар эвазига қимматли очколарни бой бердик. Шунингдек Кубокда финал йўлланмасидан қуруқ қолдик.

- Дарҳақиқат, Насаф энди бор эътиборини чемпионат ўйинларига қаратадиган бўлди. Мухлислар келаси йил жамоани халқаро мусобақаларда кўришни жуда-жуда истамоқда. Ҳозирги ўриндан ҳам юқорига кўтарилиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Албатта эндиликда диққатимизни чемпионатга қаратамиз. Лекин биласизми ҳозир сизга мана бу ўрин учун курашамиз дея олмайман. Имкон қадар бундан-да юқорига кўтарилиш учун ҳаракат қиламиз.

- Биринчи даврада қайси футболчилар ўзини кўрсата олмади?
- Ҳозир номларни аниқ айтмайман. Лекин ҳужумчиларимиздан кўп нарса кутгандик. Олдин сермаҳсуллик борасида улар яхши натижа кўрсатганди. Бироқ ҳозирча биз кутгандек бўлиб чиқмаяпти.

- Давралар орлиғида кимлар билан хайрлашишни ўйламоқдасиз?
- Шу кунгача ҳеч бир футболчи олдимга келиб, жамоадан кетиш ҳақида айтмади. Аммо биз айрим ўйинчилар билан хайрлашишимиз мумкин. Уларнинг кимлигини айтмай тураман.

- У холда айтингчи кучайтирилиши керак бўлган позициялар деб қайси чизиқларни кўрсатган бўлардингиз?   
- Бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, давралар оралиғида ҳам катта ҳаридларни амалга оширмаймиз. Ҳозир биз истаган ўйинчини олиб келиш учун, яхшигина маблағ зарур бўлади. Бунга молиявий томондан тайёр эмасмиз. Мақсадимиз маҳаллий ёшларни тўғри тарбия қилиб, уларни асосий таркибга мослаштириб боришдан иборат. Чунки футболда эртанги кунни ҳам ўйлаш керак.

- Жорий мавсумнинг дастлабки қисмида бир қатор ёшларга имконият бердингиз. Улар ишончингизни қай даражада оқламоқда?
- Кубок ва чемпионат ўйинларида ёшлар жамоамиз таркибида ўзини кўрсатишга эришган айрми ўйинчиларни асосий таркибда ҳам синаб кўришга қарор қилдик. Ёшлар ҳар доим ҳам бир хилда барқарор ўйин намойиш этавермайди. Ўсиш ёшида улар бугун яхши ўйнаса, эртага аксинча бўлиши ҳам мумкин. Шу боис кимнидир мақтаб ўтирмоқчи эмасман. Ёшларга озгина вақт керак.

- Ёшлар лигасида Насаф қониқарли натижа қайд этиб турибди. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа, албатта. Бошида ёшлар жамоамизнинг натижалари мақтагулик даражада эмасди. Кейинроқ ҳаммаси изга тушди. Ёшлар жамоамиз бизнинг энг керакли захирамиздир. Уларни тўғри табрияламоқ зарур. Биринчи даврадан сўнг Насаф ёшлари 4-ўринни эгаллаб турибди. Таркиб жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, қониқарли натижа деса бўлади. Бунда мураббийларнинг меҳнати катта. Лекин бу билан тўхтаб қолмасдан, янада олдинга интилиш керак.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика