RU

Последние новости

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  46 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

Рўзиқул Бердиев: “Черан ўзимизга ҳам керак” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Черан ўзимизга ҳам керак”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйида фикрларни билдирди.

- Рақибимиз бугунги ўйинга қандай тактика қўллашини олдиндан билардик. Уларнинг асосан ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштиришларини кутгандик. Шундай ҳам бўлди. “Металлург” жамоасида тезкор ҳужумчилар бор. Биз шуларни ҳисобга олиб тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз бугун кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Бугун шунингдек футболчиларимиз майдонда эркинроқ ва мазмунли ўйин намойиш этишди.

Черанга таклиф бўлаяпти? Албатта бу табиий ҳол, бизнинг футболчиларимизга доим қизиқиш катта бўлади. Черан ўзимизга ҳам керак, у билан ҳали бир йиллик шартномамиз бор. Асосий мақсадимиз етакчи ўйинчиларимизни жамоада олиб қолиш. Бу олдимизда турган долзарб мақсад. Бу ҳақда клубимиз раҳбариятига ҳам айтаман, албатта. Чунки бу жамоамизнинг кейинги фаолияти учун ҳам жуда зарур.

Стандарт вазиятлардан фойдаланмаслик ҳақида. Афсуски, бу бизнинг камчилигимиз. Ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам кўплаб стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олишлик, рақиб режасини бузади. Бу камчилик устида ишлаймиз.

Бугун захира дарвозабон сифатида Ғолиб Ғайбуллаевни қайдномага киритдик. Бунга мажбур бўлганимиз сабаби, 2- лигада ва ўринбосарларимиз сафида ўйнайдиган дарвозабонларимиз дисквалификациялар туфайли бизга ёрдам бера олишмасди. Қолаверса, яна бир дарвозабонимиз Умид Эргашев ёшлар терма жамоасига жалб этилгани бўлди.


Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика