RU

Последние новости

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  102 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  3 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  9 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ғалаба неварамнинг туғилган куни учун совға бўлди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ғалаба неварамнинг туғилган куни учун совға бўлди"

ОФК Кубоги доирасида "Мохун Баган" жамоаси мағлуб этилганидан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Барча юртдошларимизни шу кичик ғалабамиз билан табриклаймиз. Уларни бироз бўлса-да, хурсанд қила олдик, деб ўйлайман. Стадионга мухлисларнинг ташрифи бизга катта куч бағишлади. Футболчилар ўйинга бўлган масъулиятни яхши ҳис қилишди ва шунга яраша тайёрланишди. Бундай ўйинларда рухий тайёргарлик муҳим роль ўйнайди. Ўйлайманки, йигитлар буни енгиб ўта олишди. Рақиб ҳақида ҳам гапиришим мумкин. Қандай рақиб бўлса-да, ўзаро ўйнамагунча улар ҳақида бирон нима дейиш қийин бўларди. Бугунги ўйин кўрсатдики, биз рақиблардан кўра ўйлашда ҳам, ҳаракатларда ҳам тезкормиз ва бу бизга устунлик берди. Албатта, тезкор голимиз уларни рухан синдирди. Ишончли ғалабага эришдик. Навбатдаги босқичга чиққанимиз билан барчани табриклайман.

Шерзод Насруллаев: - Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Барчани хурсанд қилдик. Ушбу турнирда ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз.

- Пенальти белгиланганда тўп олдига Ойбек Бозоров келди. Ҳусайин Норчаевнинг голларини инобатга олиб, пенальтини унга бериш яхшироқ бўлмасмикин?
- Сўнгги ўйинларда Норчаевга бераётгандик. Тўғрисини айтганда, биз ўйиндан олдин бу борада бирор нима демагандик. Қайси футболчи ўзига ишонса, тепишини айтгандик. Майдонда Марко ва Ҳусайин келишган ҳолда пенальтини Ойбекка берди. Ойбек ҳам гол уришни истамоқда. Ўйиндаги голи билан у пенальтидаги айбини ювиб кетди дейишим мумкин. Ойбекнинг жамоага катта ёрдами тегди. Шерзод ва у қанотларда яхши ўйин намойиш қилди. Мен уларни Ўзбекистоннинг энг яхши қанот ярим ҳимоячилари деб ҳисоблайман.

- Кўпчилик мухлислар ўйин қийин бўлади деб ҳисоблашганди.
- Кечаги матбуот анжуманида футболчиларнинг рухий тайёргарлигига кўр нарса боғлиқ деб айтгандим. Бу ўйинга енгил қарамасдан, жамоанинг ўйинини ташкил этишини ўйлашимиз керак эди. Рақиб жамоанинг футболчилари яхши савияда, балки умумий тайёргарлик яхши эмасдир. Масалан, Финляндиядаги турнирда уларнинг 7-рақамли футболчиси уччала ўйинда ҳам ўйнаганди. Ёки фижилик ўйинчи айни дамда Ҳиндистондаги энг машҳур футболчилардан бири ҳисобланади. Шунчаки бугун жамоамнинг ўйинга тайёргарлиги юқори бўлди, тезкор голларимиз кўп нарсани ҳал қилиб қўйди.

- Андрия Калудеровичнинг келиши Норчаевнинг ҳаракатларини ошириб юборди. Андрия эса жамоага қўшилиб кета олмаяпти.
- Бу рақобат билан боғлиқ. "Металлург" билан ўйинда дастлаб Андрия 2та гол урганда, Ҳусайин 3та гол урди. Буни Андрия ҳам тушуниб турибди. Клубимизнинг сиёсати - ёшларга имкон бериш. Ҳусайин ишончни оқлаб турган пайтда уни захирага ўтказиб, Андрияни майдонга тушириш ҳам нотўғри бўларди. Жамоада соғлом рақобат бор. Буни тушунган ҳолда барча футболчилар тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда. Нарзуллаевга қараганда Насруллаев яхши ўйин кўрсатаётгани учун Шерзод кўпроқ ўйнамоқда. Рақобатга доим катта эътибор қаратамиз. Олдимизда мақсад юқори, бу борада ишлаймиз.

- Норчаевни захирага олиш нима билан боғлиқ?
- Андрияга имконият бериш билан боғлиқ. Биринчи бўлимда 3та гол урган футболчини алмаштириб, унинг рақобатчисига ҳам имкон бериш керак бўлади. Гап унда ҳам эмас. Олдимизда муҳим ўйинлар жуда кўп. Шуни ҳам ўйлаган ҳолда унга дам бердик.

- Нима деб ўйлайсиз, "Насаф" ОФК Кубогида кўпроқ қаршиликка учраяптими ёки Суперлигада?
- Албатта, Суперлигада. Гап-сўзларга қарамайман. Бизнинг чемпионатимиз савияси юқори. Шунинг учун ҳам чемпионатда кўпроқ қийинчиликка дуч келяпмиз. Кўпчилик мухлислар жамоадаги ўйин савияси тушиб кетаётгани ҳақида гапирмоқда. Лекин ундай эмас. Шундай рақиблар орқали чемпионатимиз савияси қандай эканлиги ҳам сезилмоқда. Журналистлар чемпионатда дуранглар кўпайиб кетаётганини айтишмоқда. Бу аслида жамоаларнинг савияси тенглашаётганидан далолат. 

- 6:0 - танқид қилиб бўлмайдиган ҳисоб. Аммо бош мураббий ўйинни бошқа кўз билан кўради ва барча камчиликларни пайқайди. Бугунги ўйинда жамоангизнинг қандай хатоларини кўрдингиз?
- Тўп назоратида кўплаб техник хатолар бўлди. Ҳисобда олдинга ўтиб олсак, ўйинни бироз ташлаб юбориш ҳолати ҳам бўлмоқда. Албатта, камчиликлар бор, танқидларга тўғри қараймиз. Кўрмаган нарсаларимизни мухлислар ва журналистлар ҳам кўради. Фурсатдан фойланиб, журналистлар, ОАВ вакилларига раҳмат айтаман. Ўйинни ёритишда жуда яхши ишладингиз. Бу ғалаба барчаники. Бугун энг яқин неварамнинг туғилган куни. Бу унинг учун ҳам совға деб ҳисоблаймиз.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика