Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз икки очко йўқотдик"
01 июн 2014 21:49
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз икки очко йўқотдик"
"Насаф" - "Пахтакор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
Ўйин оғир бўлди.
Бугун жамоамиз кутилган ўйинни кўрсата олмади. Рақиб биринчи бўлиб гол
киритганидан сўнг, бизни режаларимизни бузиб юборди.
Асосан иккинчи бўлимга
келиб футболчилар характер кўрсата олишди. Биз икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Умуман
олганда, бугунги ўйин дуранг натижасига мос бўлди. “Пахтакор” балки бир очко
ишлагандир, лекин биз икки очко йўқотдик. Натижадан кўнглим тўлмади. Сўнгги
йилларда “Пахтакор” билан кўп дуранг натижаси қайд этилаётганига келсак, бу
ҳақида аниқ фикр билдира олмайман.
Биз ҳеч қачон майдонга дуранг қилиш учун
тушмаймиз. Биз юта олмаётган бўлсак,
демак рақибни ҳам кучини тан олиш лозим. Бугунги ўйинда баъзи
футболчилар ўзларидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олишмади.
Комментарии