RU

Последние новости

14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  0 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2

Рўзиқул Бердиев: Бу эътироф биз учун катта рағбат! Новости

Рўзиқул Бердиев: Бу эътироф биз учун катта рағбат!

Хабарингиз бор, бугун ПФЛ расмий сайтида мамлакатимиз футболининг жорий мавсумдаги июнь ойининг “энг яхши мураббий” ва “энг яхши ўйинчи” номинациялари бўйича лауреатлари эълон қилинди.
Бунга кетма-кет иккинчи марта “Насаф” футбол жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва легионер футболчиси, жамоа сардори Артур Геворкянлар муяссар бўлишди!

Биз бу хушбарни эшитганимизданоқ, дарҳол Рўзиқул Беридевни табриклашга шошилдик.

- Ассалому алайкум Рўзиқул Саъдуллаевич! Сизни ва Артурни яна бир марта энг яхши мураббий ва энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилганингиз билан барча “Насаф” мухлислари номидан муборакбод этамиз!

- Ва алайкум ассалом, катта раҳмат, табрик қўнғироқлари жуда кўп бўлаяпти. Бундай табрикларни эшитишдан жуда хурсандман. Тўғриси, буни кутмаган эдим. Мадомики қилаётган меҳнатимизни ҳурматли журналистларимиз шундай эътироф этибдими, бу мен учун ҳам клубимиз учун ҳам жуда катта рағбат ва келгусида янада яхшироқ ишлашимга ундайди. Бундай эътирофга сазовор бўлишимизга клубимиз раҳбарларининг, ходимларининг ҳамда жамоамиз аъзоларининг катта меҳнати ётибди, қолаверса футбол мухлисларининг ҳам ҳиссалари катта. Буни тан оламан ва раҳмат айтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали барча мамлакатимиз ОАВ ходимларига ва журналистларга ўзимнинг чексиз ҳурматимни изҳор этиб, уларга каттадан-катта ташаккуримни билдираман. Умид қиламанки, улар олдида “қарздор” бўлиб қолмаймиз. Янада яхши ишлашга, юртимиз футболининг ривожи учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламиз,- дейди Рўзиқул Бердиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика