RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Рўзиқул Бердиев: "Биз гуруҳда қолиб кетадиган бўлсак ҳам бундан уялмаймиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Биз гуруҳда қолиб кетадиган бўлсак ҳам бундан уялмаймиз"

"Насаф" - "Ал Жайиш" (0:0) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


"Натижа биз учун қониқарли бўлмади. Қайсидир маънода биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Аммо кутилган натижани қўлга кирита олмадик. Биз асосан позицион ҳужумларга урғу бергандик. Аммо тезкор гол киритиб, "Ал Жайиш"нинг режаларини бузиб қўя олмадик. Ҳужум чизиғимиздаги муаммолар панд берди. Ушбу беллашувда эътирозим ҳужумда ўйнаган футболчиларга. Бошланғич таркибда Бобир Абдихолиқовни киритмадим деб танловда адашдим деб ўйламайман. Ўйин давомида оддий вазиятларда тўпни йўқотишлар бўлди. Бу ҳаяжон билан боғлиқ. Ушбу баҳсда хаттоки тўп билан энг яхши муомалада бўладиган Баҳром Абдурахимов ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйди. Балки унга "Обод"га қарши ўйинда олган кичик жароҳати тўсқинлик қилгандир. Баҳром Абдурахимов жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири. Бугун у энг ёмон ўйинини ўтказди. Ҳали гуруҳ босқичида иккинчи ўрин учун кураш давом этади. Агарда жамоамиз гуруҳда қолиб кетадиган бўлса ҳам бундан уялмаймиз. Биз шарманда бўладиган ўйин кўрсатмадик. Ҳужумчи масаласи неча йиллардан буён кўтарилиб келинадиган мавзу ва бу оғриқли нуқтамиз саналади. Бизда юқори малакали ҳужумчини сотиб олиш учун молиявий имкониятларимиз йўқ. Бу нарса анчадан бери панд бериб келмоқда. Келгусида айнан шу масалани раҳбарият олдида кўтараман. Агарда гуруҳдқ қолиб кетадиган бўлсак, унда нафақат юқори даражадаги футболчиларнинг йўқлиги, балки ҳали биз ҳам ўша даражага чиқа олмаганимиз ҳам сабаб бўлади. Демак кўпроқ ишлашимиз ва меҳнат қилишмиз лозим. ОЧЛда иштирок этиб шуни тушундикки, таркибда юқори даражадаги топ футболчи зарур экан. ", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика