RU

Последние новости

10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  2 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11

Рўзиқул Бердиев: "Биз битта турнирни танлашимиз керак" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Биз битта турнирни танлашимиз керак"

"Навбаҳор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев баҳс ҳақида фикр билдирди.

Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйин тезлиги ва темпи юқори бўлмади, аммо сифат аксинча. Вазиятлар бўйича гапирадиган бўлсак, "Навбаҳор" ҳам ғалабага муносиб ўйин кўрсатгандир. Лекин иккинчи бўлимда омадимиз келди. Муҳим ўйинда зафар қучдик ва бу ғалаба мавсум охирида рол ўйнайди деб ўйлайман".

- "Насаф" бугун ўз олдиган қўйган режаларни неча фоизга бажарди ва қайси чизиқ ўйинидан кўнглингиз тўлди. "Навбаҳор"нинг қайси чизиғи оқсади?

- Режамиз ғалаба эди ва у амалга ошди. Биринчи бўлимда йигитларнинг ўрнини алмаштириб, 4-4-2 схемасида ҳаракат қилдик, Остон Ўрунов майдонга тушгнидан сўнг майдонда йигитлар жойлашувини 5-4-1га ўзгартирдик. Футболчиларимиз охиригача курашишди. "Навбаҳор"да жароҳатланганлар ва чарчоқ борлиги таъсир қилган бўлиши мумкин.

- "Насаф"ни бу баҳсдан сўнг яна оғир ўйинлар кутиб турибди. "Пахтакор", "Шаржа", ОКМК... Жамоа бундай тақвимга қанчалик тайёр?

- Бу бизни ўйлантирмоқда. Биз битта турнирни танлашимиз керак. Йигитларнинг тикланишига кўпроқ эътибор қаратамиз. "Пахтакор"га қарши тайёрланамиз. Таркибда йўқотишлар борлиги ҳам таъсир қиляпти. Бу ҳали зараримизга ишлаши мумкин. Бор кучимизни ишга соламиз.

- Жамоангиздаги легионерлар сиз кутган ўйинни кўрсатяптими? Чавес ҳақида гапиряпман.

- Чавесдан кўп нарса кутгандик. Мухлислар ҳам юқори баҳо берган эди. Аммо келганидан сўнг жароҳат олди ва формасидан чиқиб кетди. Грузиялик футболчимиз ўтган баҳсларда яхши ёрдам берди, бугун жароҳати борлиги сабаб майдонга тушмади. Легионерлардан тўлиқ қониқаётганим йўқ.


Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика