RU

Последние новости

08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   1 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  15 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  21 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик"

Суперлиганинг 5-турида қолдирилган "Насаф" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Суперлиганинг барча жамоалари кучайиб бормоқда. Биринчи даврани жамоамиз яхши ўтказди. Ҳа, балки айрим жойларда очко йўқотгандирмиз. Аммо умумий олганда илк давра яхши ўтди. ОЧЛ ўйинларини ҳам қўшсак, биринчи даврада 20га яқин ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида мағлуб бўлибмиз. Ўйлайманки, бу жамоамиз учун яхши натижа. Ҳозир ҳар бир жамоа ўйинларга яхши тайёрланиб, кураш таклиф қилмоқда. 

Мана, "Сурхон" ҳам бугун бизга яхши қаршилик кўрсата олди. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бироқ сўнгги пасни берадиган ўйинчи топилмади. Ўйлайманки, рақибдан устунлик қилдик. "Сурхон" дарвозамиз олдида вазиятлар ярата олмади. Йигитларга миннатдорлик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Кетма-кет уч дурангдан кейин ғалабани анча кутдик.

- Биринчи давра якунланди. Иккинчи даврага режалар қандай? Трансфер ойнасида янгиликлар бўладими?

- Йигитларга режаларни айтдик. Ҳозир уларга бир ҳафта дам берамиз. Шундан кейин иш жараёнини бошлаймиз. Ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар бўйича селекция ишларини олиб боряпмиз. Бу масалада раҳбарият билан гаплашамиз. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика