RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Рўзиқул Бердиев: «Бир мураббий битта жамоада ишлаши керак» Новости

Рўзиқул Бердиев: «Бир мураббий битта жамоада ишлаши керак»

Ўтган ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси бу Рўзиқул Бердиевнинг Ўзбекистон миллий термасига бош мураббий этиб тайинлангани бўлди.

Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни БАА ва Ўзбекистон термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Биз 20 йилдан бери «Насаф»га содиқ бўлиб келаётган мутахассисдан эксклюзив интервью олдик.

- Бу мен учун кутилмаган таклиф бўлди, - дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. - Фарғонада «Нефт­чи»га қарши кечган ўйиндан кейин федерацияга чақиришди. У ерда ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов билан учрашдим ва терма жамоани вақтинчалик бош мураббий сифатида қабул қилиб олишимни айтишди. Бу таклифга рад жавобини бериб бўлмасди. Битта ўйинга бўлгани учун розилик бердим.

- «Насаф» олдида ўта муҳим ўйин­лар турган бир пайтда бу қарор клубингиз учун бироз қалтис эмасми? Ҳар ҳолда, «Насаф» ОЧЛ йўлланмалари учун кураш олиб бор­япти...

- Бу ҳақда ўйлаб кўрдим. Ҳақиқатан ҳам «Насаф» учун жуда тиғиз ва шу билан бирга муҳим палла. Ҳамиша бир мураббий икки жамоада ишлашига қарши бўлганман. Лекин гап миллий терма ҳақида кетаркан, бу қоидаларни бироз четлаб ўтишга тўғри келди. Айтишади-ку, Ватан танланмайди, деб!

- ЎФФ билан расман шартнома имзоладингизми?

- Йўқ. Ҳаммаси оғзаки келишув асосида бўлди. Терма жамоани фақат битта ўйинга тайёрлайман.

- Вазифангизга қачондан киришасиз?

- Ишни бошлаб юбордик. Шахсан ўзим «Бухоро» - «Пахтакор» учрашувини бевосита стадиондан кузатдим. Ёрдамчиларим «Бунёдкор» - «Шўртан» баҳсини томоша қилишди. Бир кунда 2-3та ўйинлар ёзилган дискларни кўриб, таҳлил қиляпмиз.


- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беряпти?

- Битта ўйинга тайинланганим учун асосан «Насаф»даги ёрдамчиларим Шуҳрат Тошпўлатов ва Денис Иванков кўмаклашишмоқда. Иванков дарвозабонлар билан ишлайди. Шунингдек, Жаъфар Ирисметов ҳам миллий жамоа мураббийлар штабидан жой олади ва биз билан БААга боради. 26-турда ҳам бир нечта эътиборга молик учрашувлар бор. Жумладан, «Бунёдкор» - «Пахтакор», «Локомотив» - «Қўқон-1912»... Бу ўйинларни ҳам ёрдамчилар ҳамроҳлигида кузатамиз. Бугунги кунда терманинг кенгайтирилган таркибидан 50 нафар футболчи жой олган.

- Бу рўйхатни сизга ЎФФ тузиб бердими ёки у ўзингизнинг кузатишларингиз асосида юзага келдими?

- Яқинда олий лига клублари мураббийларининг йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда ҳар бир жамоа устози ўз кузатишлари асносида бош жамоага номзод футболчиларни тавсия этганди. Рўйхат шу асосда тузиб чиқилган. Улар орасида ўзим кузатиб юрган футболчилар ҳам бор.

- БААга қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик қачондан бошланади?

- Режага кўра, 10 ноябрь куни Тошкентда йиғиламиз. Икки кунлик маш­ғулотлардан сўнг БААга жўнаймиз. ФИФА кунлари арафасида тур ўйинлари ҳам бор. Бу учрашувларга таъсир ўтказмасликка ҳаракат қиламиз.

- Ўйин ФИФА кунлари ўтказилади. Шу нуқтаи назардан, унга легионерлар таклиф этиладими?

- Йўқ, фақат маҳаллий футболчилар хизматига таянамиз. Асосий эътиборни терма жамоада ўйнашга ҳақли, лекин кам ўйин амалиётига эга бўлганлар, қолаверса, иқтидорли ёшларга қаратамиз. Уларга кўпроқ имконият тақдим этмоқчимиз.

- Ўйиннинг БААда ўтказилишини инобатга олиб, ҳеч бўлмаса, араб клубларида ўйнаётган легионерларни таклиф қилмайсизми?

- Бу йиғинда легионерлар умуман бўлмайди. Ўйлайманки, БАА термаси ҳам бизга қарши ўзининг оптимал таркиби билан ўйнамайди. Уларда ҳам бош мураббий алмашган ва у таркибда ўзгаришларни амалга ошириши тайин. Шу сабабли, хорижда тўп сураётганларсиз ўйнашни нормал ҳолат деб ҳисоблайман.


- Мухлислар томонидан жиддий танқид қилинган Игорь Сергеев ва Александр Лобановнинг термага таклиф этилмаслиги ҳақида гап-сўзлар урчиди...

- Биз кўпроқ шу кунгача миллий жамоага чақирилган, лекин майдонга туширилмаган футболчиларга имконият берамиз. Сергеев ва Лобанов учун ҳам термамиз эшиклари очиқ. Лекин БАА билан ўйинда эътиборни бошқа футболчиларга қаратмоқчиман.

- Ҳамиша ҳужумкор футбол тарафдори бўлиб келгансиз. Термада ҳам шу анъанага содиқ қоласизми?

- Такрор айтаман, мен фақат битта ўйинда бош жамоага мураббийлик қиламан. БАА билан сафарда ўйнаймиз. Фақат ҳужумга берилиб кетиш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Ҳимояни эсдан чиқармаслик керак. Мудофаа чизиғини мустаҳкамламай туриб ғалабага эришиб бўлмайди.

- Рақиб жамоа ҳақида маълумот тўплаяпсизми?

- Ўрганишни бошладик. БААнинг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасидаги Таиланд, Ироқ ва Саудия Арабистони термаларига қарши ўтказган ўйинлари ёзилган дискларни етказишди. Ёзувларни кўриб, таҳлил қиляпмиз.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди 

Манба. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика