RU

Последние новости

12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5

Рўзиқул Бердиев: "Бекорга бизга ҳар йили фэйр-плей совринини беришмайди..." Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бекорга бизга ҳар йили фэйр-плей совринини беришмайди..."

Суперлига 3-турдан ўрин олган “Сурхон” ва “Насаф” беллашувида меҳмонлар уч очкони ўзиники қилди.

Кескин курашлар остида ўтган баҳсдан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдриб ўтди.

“Бугунги рақбимиз жиддий ва кучли эди. Улар бугун ўз майдонида ҳаракат қилди. Табиийки, биринчи рақам остида ўйнашини кутгандик. Охирги ўйинларни кўрганимизда асосан узун паслар ва стандарт вазиятларда хавфли кўриниш олишди. Биз буни билган ҳолда майдонга чиқдик. Уларнинг кучли томонларини сезган ҳолда диққат ва эътиборни йўқотишмади. Қарши ҳужумларда яхшироқ ҳаракат лозимлигини тушунтиргандик. Кўплаб вазиятлар содир этганимизга қарамасдан иккитасини голга айлантирдик. Муҳими рақиб майдонида ғалаба қозондик.

Ҳакамлар бугун жуда яхши ишлашди, хатолар кам кузатилди. Биз доим йигитларни тоза ва ҳалол ўйинга тайёрлаймиз. Бизга бекорга ҳар йили фэйр-плей совринини беришмайди. Футболда айёрликлар бўлиб туради. Аммо, ғалаба учун барча нарсани қилиш керак. Мен ўйлайманки шогирдларим ётиб олиб ўйинни чўзгани йўқ. Улар уч очкога муносиб ҳаракат қилишди.

Умар Эшмуродов жамоамизга қайтишни истади. “Пахтакор” раҳбарияти бизга таклиф билан чиқишди. У бизга кераклиги учун сафимизга қўшиб олдик. Абдувоҳид Неъматов жароҳатдан сўнг тикланмоқда. Умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. Кейинги ўйинларда унга ҳам имконият берамиз. Машҳур Муҳаммаджонов қишки йиғинларимиздаги ўртоқлик ўйинларида асосий дарвозабонимиз бўлди”, деди Бердиев.


Асқар Эшмўминов ёзиб олди

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика