RU

Последние новости

07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  0 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  17 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  112 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  12

Рўзиқул Бердиев: "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга қодирмиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга қодирмиз"

ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.


Рўзиқул Бердиев: Футбол байрами бошланиши билан барчани табриклаймиз. Биз бу мавсумни жуда интиқлик билан кутдик. Бизни катта футбол байрами кутмоқда. Ўйинга келадиган блсак, рақиб жуда кучли жамоа. Лекин биринчи ўйин кўрсатдики, биз ушбу кучли жамоани мағлубиятга учратишга қодирмиз. Шу боис, эртанги баҳсда футболчиларни фақат ғалабага тайёрлаяпмиз. Умид қиламанки, эртага мухлисларга чиройли байрам қилиб берамиз. Жамоамиз ғалаба иштиёқида майдонга тушади. Деян Больевични ОЧЛ заявкасига киритишга улгурмадик. Унинг агентлари баъзи ҳужжатларини ўз вақтида етказиб бериша олмади. Шу боисдан Деян ОЧЛ гуруҳ босқичида бизга ёрдам бера олмайди. Баҳром Абдурахимов эса ўтган мавсумдаги сўнгги учрашувда қизил карточка олганди ва битта ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эди. Сайдулло Раҳматовни эса виза муаммоси туфайли олиб кета олмадик. Бунда маъмурларимизнинг ҳам сусткашлиги сабаб бўлди. Кейинчалик бу муаммолар такрорланмайди деб ўйлайман.

- Эртага дарвозада ким туради?
- Бизда иккита кучли дарвозабон мавжуд. Шу боис ким кучли тайёргарликка эга бўлса, ўшани майдонга қўямиз. Ким дарвозани қўриқлаши эртага аниқ бўлади.

- Эркин Бойдуллаев эртага майдонга туша олмайди. Унинг ўрнини ким билан тўлдиришни режалаштиргансиз?
- Унинг ўрнига керакли варинатларни ўйлаб қўйганмиз. Баҳром Абдурахимов ҳам марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнай олади. Шунингдек, Мақсуд Каримов ҳам бу чиқизда ўйнаган. Азиз Ғаниев аслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади. Бу борада эса якуний қарорни эртага чиқарамиз.

- "Насаф"нинг захира ўриндиғи жуда қисқа. Эртанги ўйинда қайсидир етакчи футболчини захира олиб қўйиш режаси йўқми? Чунки "Насаф"га захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириб юборадиган футболчи йўқ...
- Тўғри фикр билдириб ўтдингиз. Биз буни ҳар доим ўйлаб, режалаб қўйганмиз. Захирамиз жуда тор. Шу боис асосан ёшларга имкон беришга мажбурмиз. Ёшларга имкон беришдан эса қўрқмаслик керак. Эртага бир қатор вариантларларни қўллашимиз мумкин. Айнан шу жиҳатларни ҳам ўйлаб қўйганмиз.



Мақсуд Каримов: Барчани футбол баҳори билан табриклайман. Бизни жуда қийин баҳс кутиб турибди. Сафардаги ўйинла таркибимиздаги баъзи йўқотишлари сабаб керакли натижани қайд эта олмадик. Эртага мухисларларимиз қаршисида ғалаба қозонишни режалаштирганмиз. Бу йўлда ишқибозлар ҳам бизга катта кўмак беришлари лозим бўлади. Умид қиламанки, эртанга учрашувда улар стадионни тўлдириб, бизнинг ҳақиқий 12-футболчимиз бўла олишади. Ҳимоядаги хатолар устида иш олиб борилди ва эртанги учрашувда бу хатоликларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика