RU

Последние новости

09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  1 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  1 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  5 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  2 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  4

Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов ва бир қатор ёшлар “Хоразм” йиғинида Новости

Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов ва бир қатор ёшлар “Хоразм” йиғинида

ПРО-Лига иштирокчиси Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ҳам ўз қароргоҳида тайёргарлик босқичининг дастлабки қисмини бошлаб юборди.

Айтиш керакки, вилоят мутасаддилари ҳозиргача жамоа олдига аниқ режа қўйиб, керакли шароитларни яратиб бермасдан келмоқда. Шунга қарамай “Хоразм” мураббийлари асосан маҳаллий футболчилар ҳисобига кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиб турибди. Таркибда яқин-яқингача Суперлигада фаолият олиб борган Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов сингари тажрибали ўйинчилар борлигини айтиш мумкин. Шунингдек ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Ғайрат Ўдаев, Равшан Султонов, Темур Бекжонов, Сарвар Жуманиёзов ҳамда Жасур Отажонов каби ўйинчилар ҳам айни дамда “Хоразм” йиғинида иштирок этмоқда.

Машғулотлар “Олимпия” сунъий қопламали майдонида ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Ежовга маҳаллий мураббийлар Жасур Тожимов билан Мансур Абдуллаев ёрдам бермоқда.

Жамоанинг 2020 йил ҳисобидан ҳеч қандай қарздорлиги қолмаган. Мураббийлар ва футболчилар ойлик маошлар ва мукофот пуллари бўйича тўлиқ ҳисоб китоб қилингани ҳақида маълумотлар бор. Лекин жорий мавсумга аниқ режа ишлаб чиқилмагани урганчликларнинг ҳавотирини оширмоқда. Сабаби бу йил ПРО-Лига клублари селекция ишларини юқори даражада олиб бормоқда. Ҳар бир жамоани жиддий кураш кутиб тургани ҳеч кимга сир эмас. “Хоразм” футболчилари ҳам вилоятда футболга эътибор ортишига умид қилган холда, астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Фақатгина мутасаддилар томонидан уларни қўллаб-қувватлаб туриш қолмоқда холос.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика