Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади"
05 янв 2016 13:35
Новости
Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади"
Рой Рок ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини тиббий текширувдан ўта олмаганлиги сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Биз Словакияда бўлиб турган тажрибали ҳимоячининг фикрлари ва режалари билан қизиқдик.
- Салом, Рой, ишлар яхшими?
- Ўзбекистонга мендан алангалик салом!
- Нима янгиликлар?
- Айни пайтда мен эркин агент мақомига эгаман. "Насаф" билан ўртадаги шартнома тугаган. Жамоа мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган.
- "Насаф"дан чақирув бўляптими?
- Ҳозирча аниқ бир нарса деб бўлмайди. Кўп нарса кейинги ҳафтада маълум бўлиши керак.
- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?
- Ҳозирча фақат "Насаф" билан алоқадаман. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.
- "Насаф"да ўтган мавсумда энг яхши футболчи деб кимни кўрсатган бўлардингиз?
- Эдик (Эркин Бойдуллаев) ва Ара (Артур Геворкян) жуда кучли футболчилар. Айнан шу икки футболчи жамоанинг ўйинини ташкил этишда жуда муҳим ролни бажаришади. Умуман "Насаф" жамоавий катта кучга эга. Барча жуда яхши ҳаракатлана олади. "Насаф"да энг аввало жамоа кучли деган бўлардим. Сабаби, барча футболчилар жуда катта маҳорат ва салоҳиятга эга. Дарвозабондан тортиб ҳужум чизиғидагиларгача.
- Демак ҳаммаси кейинги ҳафтада ҳал бўлиши керак...
- Ҳа, янгилик бўлиши керак. Кутамиз.
Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Комментарии