RU

Последние новости

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  9 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  133 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик" Новости

Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"

CAFA Nations Cup 3-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўмон (1:2) учрашувидан сўнг Туркманистон бош мураббийи Ровшан Мередов матбуот анжуманида қатнашди.

"Йигитларга раҳмат айтаман. Биз боримизни бердик. Мен натижа учун эмас, жароҳат олган футболчиларим учун кўпроқ қайғ уряпман. Натижага таъсир кўплаб факторлар таъсир ўтказди. Ушбу мусобақадан мақсадимиз футболчиларни кўриб олиш эди. Энди Осиё Кубоги-2027 саралаш мусобақасига тайёргарлик кўришимиз керак" - деди Ровшан Мередов.

- Туркманистон ҳисобни тенглаштириб олгунча қадар яхши ўйнади...

- Гол ўтказиб юборишимиз режамизда йўқ эди, аммо гол ўйинга тузган режамизни тубдан ўзгартириб юбормади. Бундай мусобақалар бизга катта тажриба беради. Бизга бундай мусобақалардаги иштирок жуда муҳим. Масалан, Ўмон бу йилнинг ўзидаёқ бир нечта йирик учрашувларда иштирок этишга улгурди. Бизга эса бундай ўйинлар етишмаяпти. Мусобақа ташкилотчиларига раҳмат. Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик. Барча уч ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Айниқса Ўзбекистонга қарши ҳужум ҳам уюштирдик.

- Октябрь ойидаги Осиё Кубоги-2027 саралаши старт олади. Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш қачон бошланади?

- Мақсадимиз Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш. Айтиб ўтганингиздек бир ойдан камроқ вақт қолди.

- Ўмон терма жамоасининг қайси жиҳатлари Туркманистонга кўпроқ ноқулайлик туғдирди?

- Мен рақиб жамоа ҳақида фикр билдиришни истамайман. Сабаби мен ўз жамоамга бор эътиборимни қаратган эдим. Ўмон - яхши шаклланган кучли жамоа.

- "Арқадағ" жамоаси бир неча кундан сўнг "Андижон"га қарши ОЧЛ2 мусобақасида тўқнаш келади. Ушбу учрашувдан нималар кутмоқдасиз?

- "Арқадағ" ҳақида ҳеч нима демайман. Ўзингиз кўриб, билиб олишингиз мумкин. Туркманистон клубларига халқаро майдонда мухлислик қиламан. "Андижон" ўз рақибини яхши ўрганиб чиқиши керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика