RU

Последние новости

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  13 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  27 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти Новости

Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти

Кеча ЖЧ-2026 саралаши доирасида Туркманистонни мағлуб этдик.

Узбекистан

Хусниддин Аликулов - 17', Остон Урунов - 29', Шерзод Насруллоев - 70'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . Тур 5

06/06/2024, 20:30

1
:
3
Завершен

Туркменистан

Shanazar Tirkishov - 25'

Стадион: 27306 зрителей

45'
90'
17'  Хусниддин Аликулов
29'  Остон Урунов
45'  Рустам Ашурматов
50'  Умар Эшмурадов (Abdukodir Khusanov)
50'  Азизбек Тургунбаев (Аббосбек Файзуллаев)
52'  Шерзод Насруллоев
70'  Шерзод Насруллоев
76'  Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев)
76'  Jaloliddin Masharipov (Jamshid Iskandarov)
84'  Остон Урунов (Ходжимат Эркинов)
25'  Shanazar Tirkishov
46'  Yhlas Toyjanow (Mekan Saparov)
58'  Didar Durdyew (Myrat Annayev)
58'  Altymurad Annadurdiyev (Arslanmyrat Amanov)
63'  Hakmuhammet Basimow
76'  Abdy Basimov (Meylis Durdyyew)
84'  Velmyrat Ballakov (Selim Nurmyradov)
90'  Selim Nurmyradov

Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец

Учрашувдан олдинги матбуот анжуманида Сречко Катанец асосий таркибда катта ўзгаришлар бўлмаслигини ва бизни тажрибали ўйинчилар мундиалга олиб чиқишини айтиб ўтди. Амалда ҳам шундай бўлди. Дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборган Сайфиев ўрнига Насруллаев тушди, қолгани эса ўша-ўша таркиб. Мураббийимиз ротацияни ёқтирмайдиган мутахассис ҳисобланади. Ҳатто рақиб Туркманистон бўлганда ҳам таркиб ва тактик схемани ўзгартирмади. Кечаги ўйиндан олдинги "Тезкор студия"да ўз фантазиямга кўра таркиб ва тактикани айтиб ўтгандим. Унда қўшниларга қарши 4-2-3-1 тактикасида ўйнаган ва Ҳусанов ҳамда Файзуллаевни асосий таркибда туширган бўлардим деб айтиб ўтгандим. Жаноб Катанец 2-бўлимда одатий услубидан айнан 4-2-3-1га ўтди ва Абдуқодир ҳамда Аббосбекни биринчи бўлиб захирадан майдонга туширди.


Иккинчи бўлимдаги тактикани ўзгартириш қарорини мураббий одатда 4 ҳимоячи билан ўйнайдиган Туркманистоннинг кеча 3 марказий ҳимоячидан фойдалангани билан изоҳлади. Бундан ташқари, у ЖЧ саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди ва Эрон сафида Азмун, Тареми каби 10 йилдан бери ўйнаб келадиган етакчилар ҳам кеча асосий таркибда тушганини мисол қилиб келтирди. ЖЧ саралашида ротация қилиб бўлмаса, Осиё кубогида қилиб бўлмаса, унда қачон қилиш мумкин? Фақат ўртоқлик ўйинларидами? Шу жойда Эроннинг Гонконгга қарши кечаги ўйиндаги асосий таркибини қараб чиқдим. Ротация қилмаслик борасида мисол қилинган Эрон кеча Гонконгга қарши 5 нафар терма жамоада ўйнаш тажрибаси жуда кам ўйинчиларни бошланғич таркибда туширибди. Осиёнинг энг кучли посбонларидан бири Алиризо Бейранванд захирада қолдирилган ва унинг ўрнига Паям Ниёзманд дарвозани қўриқлаган. Бу Ниёрманд учун термадаги 9-ўйин бўлди. Ёдингизда бўлса, у "CAFA Cup" финалида бизга қарши Бейранванд жароҳат олгач захирадан тушганди. Марказий ҳимоячилар Муҳаммад Ҳазбави учун кечаги баҳс термадаги бор йўғи иккинчиси бўлса, Аболфазл Жалоли учун 6-учрашув бўлди. Ўзбек жамоалари ва терма жамоасига қарши самарали ўйнашни ёқтирадиган Рамин Ризоян ўрнига чиқиб келаётган Ариа Юсуфи эса ўнг қанотда кеча учинчи беллашувини ўтказди. Саид Иззатуллоҳи ўрнига марказий ярим ҳимояда ҳаракат қилган Муҳаммад Горбани ҳам кеча Эрон сафида бор йўғи иккинчи ўйинини ўтказди. Муҳим беллашувлар олдидан Галенои Эрон таркибида янги номларни синаб олмоқда.

Паям Ниёзманд "CAFA Cup" финалида Ўзбекистонга қарши учрашув бошида жароҳатланган Бейранванд ўрнига захирадан тушганди.

 

Осиё кубоги олдидан биз умуман ротация қилинмаган Элдор Шомуродовни йўқотдик ва кейин мусобақа қийналдик. Айни пайтда Ўткир Юсупов ҳам расмий ўйинларда умуман алмаштирилмайди. Масалан, охирги беллашувлардан келиб чиқсак "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов миллий терма жамоада ўйнашга муносиб эканлигини исботлаганди. Уни кеча тушириб кўрса бўларди, чунки у сўнгги беллашувларда "Насаф" қаҳрамонига айланди. "Пахтакор"га қарши Суперкубокнинг пенальтилар сериясида эса ақлбовар қилмас қаҳрамонлик кўрсатди, 3та 11 метрликни қайтариб ўзи паненка услубида гол урди. Ўша сериядаги ғалаба Неъматов номи билан аталиши керак. Бош мураббий ўйинга посбон танлашда дарвозабонлар мураббийининг фикри инобатга олинишини айтди. Демак, бу борада асосий жавобгарлик унга ўтади.

Яқинда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган U-23 терма жамоамиз таркибида ўйнаганлардан ҳеч бири кеча асосий таркибда бўлмади. Мен учун бу кутилмаган ҳолат бўлмади, чунки учрашувдан олдин таркибларни тахмин қилганда мураббийнинг ғояларидан келиб чиқиб биз ҳам уларни бирортасини бошланғич таркибга киритмагандик. Захирадан Файзуллаев, Ҳусанов ва Эркинов тушди. Катанец 2-бўлимда Шукуров ўрнига нега А.Абдуллаевни туширганига сал ҳайрон қолдим. Чунки, Абдуллани у асосан марказий ҳимояда тушириб келади. Кеча масалан Отабекнинг ўрнига Диёр Холматовни тушириш мумкин эди. Диёр Осиё кубогида Таиландга қарши жуда чиройли ўйин кўрсатиб берган ва Шукуровга келажакда муносиб ўринбосар бўла олишини кўрсатиб берганди. Бўриев, Ҳамралиевлар захирада қолишди ва уларнинг майдонга тушиш эҳтимоли анча паст. Катанец ўзи ЖЧ саралашида ротация ярамаслигини айтди.


Эътибор берган бўлсангиз, кеча иккинчи бўлимда тактикамиз ўзгаргач янада яхшироқ ва кўпроқ ҳужумлар уюштира бошладик. Муҳими, Катанец зарур пайт тактикани ўзгартира олди. Бу яхши. Ротация қилмаётганига ва ёшларга имкон беришга шошилмаётганига қарамай Катанецнинг терма жамоада қурган ўйини менга маъқул. Фақат кучли жамоаларга қарши ва муҳим ўйинларда қўрқмасликни кутган бўлардим. Ҳаддан ташқари эҳтиёткорликка эътибор қаратиб юборишимизни бироз тўғриласак янада қўрқинчлироқ жамоага айланамиз.

Элдор Шомуродов = Харри Кейн

Сардоримизнинг кечаги ўйини менга олдиндаги бошқа футболчиларимиз каби жуда ёқди. Лекин, баъзи эпизодлардан келиб чиқиб айнан Элдорга алоҳида тўхталишни хоҳладим. Жаҳон футболида Харри Кейнни яхши биласиз, Топ ҳужумчи. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати бор, ўзи орқароққа тушиб ҳужумкор ярим ҳимоячидек ўйнай олади. Ўйин пайти фақат соф марказий ҳужумчи бўлиб рақиб жарима майдончаси ичида юрмайди ва ўзи ҳам орқароққа тушиб шерикларига вазият яратишни қойиллатади. Айниқча, "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоасида бу жиҳатидан мураббийлари жуда яхши фойдаланишарди. Шу сабаб, мен кўп бор Кейн Гвардиоланинг идеалидаги ҳужумчи деб айтаман. Шомуродов кеча айнан Кейн услубида ўйин кўрсатди. Кўп бор орқароққа, қанотларга сурилиб ҳаракатланди ва ҳужумларимизни бир тегинишдаги паслари билан кескинлаштириб юборди. Биринчи бўлимни ўзида унда ассистлар бўйича хет-трик бўлиши мумкин эди. Аммо, Остон ва Отабек айнан Элдорнинг пасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб имкониятдан самарали фойдалана олишмади. Шомуродовнинг кечаги бир тегинишли кескинлаштирувчи паслари менга Бруну Фернандешни ҳам эслатиб юборди. Шахсан мен Катанецдан Эронга қарши ҳам Элдорни шундай кўринишда фойдаланишини кутиб қоламан. Бу жуда фойдали бўлар эди. Фақат, шериклари имкониятлардан фойдаланиш самадорлигини оширишса бас.


Нисбатан кучсизроқ Туркманистонга қарши кўрган тезлигимиз, тажовузкорлигимиз, прессингимиз, ўйинни тўлиқ назорат қилишимиз, олдинга боришдан тўхтамаслигимиз... Буларни ҳаммасини Эронга қарши ҳам кўрсак албатта сафардан ғалаба билан қайта оламиз. Форсларни иккинчи бор меҳмонда ютиб келадиган пайтимиз келди, менимча. Омад ва зафар терма жамоамизга ёр бўлсин!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика