Россиялик беш нафар футболчи букмекер иловада пул тиккани учун дисквалификация қилинди
09 апр 21:58
Новости
Россиялик беш нафар футболчи букмекер иловада пул тиккани учун дисквалификация қилинди
Шунингдек, москвалик ҳакамнинг бир неча йил давомида онлайн қимор ўйнагани аниқланди.
Россия Иккинчи лигасида иштирок этувчи "Квант" клубининг беш нафар футболчиси букмекерлик иловаси орқал пул тиккани учун футболдан четлатилди, улардан бири Магомед Исаев йиллар давомида етти миллион рубль ставка қилган. Унинг жамоадоши Армен Авагян жамоасининг мағлубияти учун ўндан ортиқ маротаба гаров боғлаган ва уларнинг аксариятида мўмайгина маблағ ишлаб олган.
Шунингдек, москвалик ҳакам Вячеслав Булай бир неча йил давомида 5 миллион рублдан ортиқ пул тиккан.
Комментарии