RU

Последние новости

11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  0 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  9 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  5 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  4 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди Новости

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Андижон футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, Россия Кубоги соҳиби Вагиз Галиулин 32 ёшга қадам қўйди. Бугунги қаҳрамонимиз профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил "Андижон" жамоасида бошлаган. 2006 йилда "Рубин" клубига кўчиб ўтган. Кейинчалик Россиянинг бошқа клублари - "Сибирь", "Нефтехимик", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда эса қуйи дивизион жамоаси "Нефтехимик"да тўп тепмоқда. Вагиз "Тосно" билан бирга Россия Кубогида зафар қучган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган. 2011 йилда Осиё Кубогида жамоамиз билан бирга 4-ўринни эгаллаган. 

- Ўзимни иродали инсон деб биламан. Болалик чоғимдаёқ ана шундай характерга эга бўлганман. Мен туғилганимда онам вафот этганлар. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга борардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борганман. Ёшлик чоғимдан мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир, - дея ёшликдаги қийинчиликларни эслайди Галиулин.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини нишонлаётган Вагиз Галиулинни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Балки, қачонлардир у яна Андижонга, Ўзбекистонга қайтар. Мураббий сифатида кўп йиллик тажрибаларини ёш авлодга улашар, биз бунга чин дилдан умид қилиб қоламиз. У "Рубин"да туркманистонлик машҳур мутахассис Қурбон Бердиев қўл остида бир неча мавсум ўйнаган. 

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика