Россия биринчи лигаси. Галиулинда 83 дақиқа, Виталий Денисов жамоасида мағлубият
15 мар 2021 11:25
Новости
Россия биринчи лигаси. Галиулинда 83 дақиқа, Виталий Денисов жамоасида мағлубият
Ўзбекистонлик футболчилар Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов тўп тепаётган "Нефтехимик" Владикавказда "Алания" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу баҳсда Галиулин 83 дақиқа ҳаракат қилди ва биринчи таймда сариқ карточка олди. Давлатов эса яна захирада қолдирилди. "Нефтехимик" ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 50тага етказиб олди ва 8-ўринда бормоқда.
Алания - Нефтехимик - 1:1
Голлар: Машуков, 30 (1:0). Уридия, 58 (1:1).
Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов фаолият оли бораётган "Томь" Астрахань шаҳрида "Волгарь" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда Денисов тўлиқ ўйнади. "Томь" 30та ўйиндан 21 очко ҳолда 22та клуб орасида 21-ўринда бормоқда.
Волгарь - Томь - 2:1
Голлар: Николаев, 4 (1:0). Погосов, 63 (2:0). Эннин, 88 (2:1).
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии