Роналдунинг "Вест Хэм"га қарши ўйинда қатнашиши сўроқ остида турибди
22 янв 2022 00:49
Новости
Роналдунинг "Вест Хэм"га қарши ўйинда қатнашиши сўроқ остида турибди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛнинг 23-тури доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйинда қатнашиши сўроқ остида турибди.
"Роналдунинг бўйин қисмида муаммо бор. Шу сабабли унинг майдонга тушиши ҳали аниқ эмас.
Кеча у 2-3 соат мобайнида даволаниш курсида бўлди. Ўйин куни унинг ҳолатига баҳо берган ҳолда қарор чиқарамиз", - деди Ральф Рангник.
36 ёшли португалиялик футболчи ушбу мавсум АПЛнинг 17 ўйинида қатнашиб, 8 гол урди.
Комментарии