Роналдунинг Словениядаги меҳмонхонада ётган каравоти сотувга қўйилди
03 апр 00:17
Новости
Роналдунинг Словениядаги меҳмонхонада ётган каравоти сотувга қўйилди
Коллекциянинг бошланғич нархи 68 млн сўмни ташкил этади.
Словенияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналдунинг мамлакатдаги меҳмонхонада ётган каравот аукционга қўйилди.
Бешта "Олтин тўп" соҳиби жамоанинг Люблянага сафари чоғида Португалия терма жамоасининг Grand Plaza меҳмонхонасида истиқомат қилган. Португалия эса кутилмаганда Словенияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Меҳмонхона вакиллари ушбу каравотни хайрия мақсадларига ишлатишни маъқул кўрди.
Кимошди савдоси шу ой охирида бўлиб ўтади ва каравотнинг бошланғич нархи 5000 евро (тахминан 68 миллион сўм)ни ташкил қилади. Коллекция нархи ўн минг евродан ошиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу аукциондан тушган маблағ хайрия ишларига йўналтирилади.
Комментарии