Роналдунинг онаси тез орада касалхонадан чиқади
06 мар 2020 10:11
Новости
Роналдунинг онаси тез орада касалхонадан чиқади
Криштиану Роналдунинг онаси ўзининг ҳолати ҳақида хабар берди.
65 ёшли Мария Долореш душ Сантуш Авейру олдинроқ инсультни бошидан ўтказганди.
"Худо хоҳласа бир неча кундан кейин нормал ҳаётимни тиклай оламан. Мен бошимдан ўтган барчасини тушунаман ва жуда омадли эканлигимни тўлиқ англайман", - деб ёзди Мария Долореш Инстаграмдаги саҳифасида.
Аввалроқ, "Ювентус" ҳужумчиси Роналду онасининг аҳволи барқарорлигини таъкидлаб, Португалиядан Туринга қайтган эди.
Комментарии