Роналдунинг жароҳати бўйича тафсилотлар
02 мар 15:33
Новости
Роналдунинг жароҳати бўйича тафсилотлар
Меҳмонлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйинни асосий таркибда бошлади, аммо учрашувни охирига етказа олмади.
Португалиялик футболчи 81-дақиқада ўнг оёғидаги муаммо сабаб алмаштирилди. Футболчининг кейинги учрашувда қатнашиши ҳозирча сўроқ остида.
Ўйин давомида у пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмади — зарбаси дарвозадан четга кетди. Шунга қарамай, "Ал Насср" устунликни сақлаб қолиб, ўйинни ғалаба билан якунлади ва уч очкони қўлга киритди.
"Al Nassr Zone"нинг хабар беришича, Роналду тиззаости пайини шикастлаб олган. Дастлабки маълумотларга кўра, агар бу оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3-5 кун вақтни олади. Энг ёмон сценарийда — агар мушак узилиши аниқланса, футболчи 2 ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ муддатни ўтказиб юборади.
Ар-Риёд жамоаси кейинги ўйинни 4 март куни сафарда "Ал Васл"га қарши ўтказади. Роналдунинг ушбу баҳсда иштирок этиши ҳозирча номаълум.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Комментарии