RU

Последние новости

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

РОНАЛДУНИ ЭНГ КЎП РАНЖИТГАН ФУТБОЛЧИНИ БИЛАСИЗМИ? Новости

РОНАЛДУНИ ЭНГ КЎП РАНЖИТГАН ФУТБОЛЧИНИ БИЛАСИЗМИ?

Криуштиану қитъамизга кўчганига кўп бўлмаса ҳам, Арабистон иқлимига дарров мослашиб олди.

9 февраль куни "Ал Ваҳда"га қарши ўйинда покер қайд этган форвард нафақат ўз жамоасига ғалаба келтирди, балки миллий чемпионатларда урилган голлар бўйича беш юзлик довонни забт этди. Бир сўз билан айтганда, ишлар жойида. У 2 йил сабр қилса, ўз бойлигини яна 400 млн долларга кўпайтириб олади...

Арабистондаги "эртак" шу тақлид давом этаверсин. Биз эса КР7 фаолиятига оид қизиқарли саволларга жавоб қидириб кўрамиз:

1. Роналду энг кўп қайси футболчига ютқазган?

Жавоб: Хаёлингизга биринчи бўлиб келган исм аргентиналик футболчига тегишли бўлса керак. Бироқ, Криштиануни Мессидан-да кўпроқ хафа қилган ўйинчи бор — Серхио Бускетс.

Улар ўртасидаги биринчи "жанг" ЕЧЛнинг ҳал қилувчи баҳсига тўғри келади. Қадим Рим шаҳри мезбонлик қилган 2009 йилги финал "Барселона"нинг ғалабаси билан тугади. 

Роналду шу ўйиндан кейин Мадридга кўчиш тўғрисидаги таклифни узоқ ўйлаб ўтирмай қабул қилди. Лекин Бускетсни ютиш учун узоқ кутишига тўғри келди. Статистикага қарасак, бу икки футболчи яшил майдонда жами 38 марта тўқнашгани кўринади. Улардан 9тасида Роналду, 18тасида Бускетс ўйнаган томон ғалаба қилган (11 дуранг). 

2. Роналду қайси футболчини ютишга қийналган?

Жавоб: Бу исмни тахмин қилмаганингиз аниқ. Гап Франция терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Эрик Абидаль ҳақида кетяпти. У Криштиану билан биринчи бор ЕЧЛ 2004 йилги мавсумининг гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган "Лион" 2:2 "Манчестер Юнайтед" беллашувида тўқнашган эди. 

Улар шундан кейин яна 11 марта учрашишди ва Роналду томон атиги бир ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. 

Факт: Абидаль ва Роналду иштирокида ўтган 8 "Эл Классико"нинг 5таси "Барселона" фойдасига ҳал бўлган (3 дуранг).

3. Роналдуга "7"ни бермаган футболчиларни биласизми?

Жавоб: Криштиану Роналду деса, кишининг хаёлига беихтиёр 7-рақам келади. Лекин у профессионал фаолияти давомида ҳар доим ҳам ушбу рақам остида ўйнамаган эди. Қуйида "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби билан бир жамоада бўла туриб, 7-рақамни ундан аввалроқ банд қилган футболчилар рўйхатини келтирамиз.

1) Рикарду Куарежма ўз даврида Роналдудан узоқроққа бориши тахмин қилинган футболчилардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Португалия U21 терма жамоасида "7" айнан унга топширилган эди. Шу сабабдан Криштиану 11-рақамни танлашга мажбур бўлади. 

2) Миллий терма жамоада Роналдунинг севимли рақамига "Реал Мадрид" футболчиси Луиш Фигу эгалик қилар эди. Шу сабабли Фигу фаолиятини якунлагунга қадар Криштиану 11, 16 ва 17-рақамларда ўйнаб турди.

3) Қаҳрамонимиз "Реал"га ўтганида 7-рақам "Қироллик клуби" тарихидаги энг яхши тўпурарга тегишли эди. Балки, Рауль "Шальке"га ўтиб кетмаса, Криштиану яна бир неча мавсум 9-рақамли либосда ўйнашга мажбур бўлар эди.

4) Рўйхатимиздаги охирги футболчини, эҳтимол, сиз эслай олмассиз. Келинг, синаб кўрамиз. Криштиану Роналду "Спортинг"да дебют қилган пайтда унинг севимли рақами кимда эди?

Жавоб: 2002-03 йилги мавсум Лиссабон клубида руминиялик ҳужумчи Мариус Николае 7-рақам туширилган либосларда ҳаракат қилар эди. Шу туфайли 17 ёшли Роналдуга 28-рақам берилади...

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика