RU

Последние новости

01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  1 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 26 ёшга тўлди Новости

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 26 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ўз туғилган кунини нишонламоқда. Футболчи бугун 26 ёшга тўлди. 

Ёдингизда бўлса, "Навбаҳор" футболчиси қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида икки клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланган, бунинг натижасида ЎФА Турғунбоевни 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди. 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан четда бўлган бугунги қаҳрамонимиз яна катта футболга қайтдию, лекин барибир ярим йиллик футболсиз ҳаёт унинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки клубнинг хатоси туфайли икки йил олдин мавсум кашфиётига айланган футболчининг фаолияти издан чиқди. 

Майли, бўлар иш бўлиб ўтди. Муҳими, бу каби ғалати ишлар энди бошқа футболчиларимиз билан такрорланмасин. Азиз Турғунбоев бу мавсум бўлмаса, кейингиларида албатта яна ўз сўзини айтади. Ярим ҳимоячи яна аввалгидек голлар ура бошлайди, жамоасини ғалабалар сари етаклайди. 

Ташқи кўринишидан Роналдуга ўхшаб кетадиган Турғунбоев айнан Криштиануга мухлислик қилади. Лекин чапақай бўлгани учунми, ҳаракатлари, жарима зарбаларидан киритаётган голлари португалиялик юлдуздан кўра Лионель Мессига ўхшайди. Унинг кейинги фаолияти ҳам дунё футболи юлдузлариникидек бўлиб қолсин. Биз "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисига номлари тилга олинган футболчиларнинг йўлини тилаймиз ва бугунги таваллуд айём муборак бўлсин, дея ният билдирамиз. Бу тилакларга "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли фидоий мухлислари ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Дарвоқе, бугун "Навбаҳор" Суперлиганинг 18-турини сафарда "Бухоро" клубига қарши ўтказади. Азизбекка ўз туғилган кунида дарвозани ишғол қилиб, жамоасига ғалабани тортиқ этиш насиб қилсин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақиб дарвозаси ишғол қилинса, у албатта Турғунбоевга бағишланади ва нишонланади. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика