Роналдудан навбатдаги рекорд
15 июн 2021 21:15
Новости
Роналдудан навбатдаги рекорд
Айни дақиқаларда Евро-2020 илк туридан ўрин олган Венгрия – Португалия баҳси бўлиб ўтмоқда.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Криштиану Роналду навбатдаги рекордни қайд этди. У бешта Европа чемпионатида майдонга тушган илк футболчига айланди.
Қитъа биринчилигининг 4 та финал босқичида фақатгина 17 футболчи иштирок этган. Испаниялик Икер Касильяс бешта Евро учун қайдномадан ўтган, аммо у 2000 ва 2016 йиллардаги мусобақаларда захирада қолдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2004 йил Европа чемпионатида дебют қилиб, финалгача етиб борган. 2016 йил эса у жамоадошлари билан чемпионга айланди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии