Роналду “Юве”да 66 та жарима зарбасининг атиги биттасини голга айлантира олган
28 фев 2021 08:25
Новости
Роналду “Юве”да 66 та жарима зарбасининг атиги биттасини голга айлантира олган
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клуби сафида жарима зарбараларини муваффақиятсиз амалга оширишда давом этмоқда.
А серия доирасида “Верона” (1:1) қарши баҳсда 36 ёшли футболчи икки марта жарима зарбаси тепишни ўз зиммасига олди. Аммо португалиялик футболчининг ҳар икки уриниши “жонли девор”дан ортга қайтди. Эътиборли томони, иккинчи жарима зарбасини футболчининг ўзи бир неча рақибни алдаб ўтиш жараёнида ишлаб олганди.
Криштиану “Юве” сафида жами 66 марта жарима зарбаларини ижро этди. Зарбалардан 44 таси айнан “жонли девор”дан дарвозага ўтмаган.
Роналдунинг жаримадан киритган ягона голи 2020 йилнинг июлида А серия 30-тури доирасида “Торино”га (4:1) қарши баҳсда киритилганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии