Роналду ва Каземиро – МЮнинг "Эвертон"га қарши ўйиндаги энг яхши футболчилари
		
		10 окт 2022 10:39
        Новости	
	 
				 
				Роналду ва Каземиро – МЮнинг "Эвертон"га қарши ўйиндаги энг яхши футболчилари
Sky Sports маълумотларига кўра, улар мавжуд 10 баллдан 8 баллга лойиқ кўрилишган. 
			Каземиро Sky Sports талқини бўйича "Эвертон"га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 10-туридан ўрин олган учрашувда "ирислар"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Каземиро ўйин якунида Криштиану Роналду билан бир қаторда энг юқори баллни қўлга киритди – 8. Биринчи бўлимда майдонга тушган португалиялик бразилияликнинг узатмасидан сўнг ғалаба тўпини киритди. Аммо учрашувнинг энг яхши футболчиси унвони Каземирога берилди.
Лисандро Мартинес, Люка Шоу ва Антонининг ўйини етти балл билан баҳоланди. "Манчестер Юнайтед"нинг қолган футболчилари эса 6 баҳо олишди.
"Эвертон"да гол муаллифи Алекс Ивоби ва ярим ҳимоячи Жеймс Гарнер энг юқори баллга эга бўлди. Ҳар икки футболчи етти баллдан олди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии