RU

Последние новости

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  1 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  4 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  2 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  11 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  10 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

Роналду ва "Ал Насср" ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин Новости

Роналду ва "Ал Насср" ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин

Бунинг учун "Ал Ҳилол" мамлакат кубоги финалида мағлуб бўлиши керак.

Саудия Арабистонига берилган 3+1 йўлланмасини 2та жамоа қўлга киритиб бўлган.

"Ал Ҳилол" амалдаги чемпион,

"Ал Файҳа" амалдаги кубок соҳиби (плей офф). 


2022/23 чемпиони

1. "Ал Иттиҳод" 24 ўйин, 59 очко. 

2. "Ал Наср" 25 ўйин, 56 очко. 

3. "Ал Шабаб" 24 ўйин, 50 очко. 


2022/23 кубок соҳиби

Финал, 12 май. "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда". 


Бу вазиятда сенсация юз бериб, 13-ўриндаги "Ал Ваҳда" финалда 4-ўриндаги "Ал Ҳилол"ни ютиб қўйса ва "Ал Иттиҳод" чемпионлик пойгасида биринчи келса, ОЧЛ ўзи кутаётган Роналдуни йўқотади. 

Лекин вазиятга реал қараса, "Ал Ҳилол" жуда кучли. Аммо 6 май куни улар ОЧЛ ғолиблиги йўлида иккинчи финални Японияда ўтказадилар. Агар улар ОЧЛда ғалаба қозона олсалар, табиийки, кубок учун жа катта иштиёқ билан ўйнамаслиги мумкин. Қолаверса чарчоқ ҳам бўлади. "Ал Ваҳда" учун бу ҳаёт-мамот жанги. Битта ўйинга тайёрланиш мумкинлигини, 1/2 финалда "Ал Наср"га қарши кўрсата олдилар. 

Шу тариқа кубок "Ал Ваҳда"га ўтиб кетса, у ҳолда Роналдунинг асаби яна бузилади. 

Чемпионатда биринчи бўлиш ҳам осон эмас. 1 та ўйин кўп ва ўзаро натижа "Ал Иттиҳод" фойдасига (1:0, 0:0). 

"Ал Иттиҳод"ни "Ал Ҳилол"га қарши қийин ўйини борлигини ҳам унутмаслик керак. 

Лекин шунча катта маблағни қироллик ғазнасидан тўлаётган мамлакат "Ал Наср"ни ОЧЛга чиқа олмаслигини “истамаса” керак. 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика