Роналду термадаги юбилей голини урди
11 сен 2019 00:15
Новости
Роналду термадаги юбилей голини урди
Айни дақиқаларда Евро-2020 саралашидан ўрин олган Литва – Португалия баҳси бўлиб ўтмоқда.
Учрашувнинг 7 дақиқасида меҳмонлар сардори Криштиану Роналду рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Мазкур гол Роналдунинг терма либосидаги юбилей 90 бўлди. 34 ёшли футболчи ушбу натижага 160 ўйинида эришди. Криштиану термадаги голлар бўйича Европа рекордчиси ҳисобланади.
Жаҳон рекорди эса эронлик афсонавий ҳужумчи Али Даига тегишли. У 149 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 109 бора ишғол этган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии