RU

Последние новости

Роналду терма жамоа сафида яна гол урди. Жаҳон рекордига эса 10 та гол қолди Новости

Роналду терма жамоа сафида яна гол урди. Жаҳон рекордига эса 10 та гол қолди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаши доирасида Люксембург дарвозасига гол урди.

34 ёшли форвард учрашувнинг 86-дақиқасида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу гол унинг терма жамоадаги 99-гол сифатида қайд этилди. Роналдудан фақат Эроннинг собиқ ҳужумчиси Али Дайи кўпроқ гол урган (109 гол). 

Шу тариқа, Криштиану жаҳон рекордига етиб олиш учун 10 та гол урса кифоя қилади. Роналду Португалия сафида 164 та ўйин ўтказди. Европа рекордига - 2 та ўйин, жаҳон рекордини янгилаши учун 20 та ўийнда майдонга тушиши керак бўлади. 

Португалия Евро-2020га чиқди, Роналду эса саралаш босқичида 11 та гол урди ва тўпурарлап пойгасида Ҳарри Кейнга етиб олди. Кейн бир неча дақиқадан сўнг Косово термасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика