RU

Последние новости

13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:2 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  5 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади Новости

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика