RU

Последние новости

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  17 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Роналду қандай овқатланади: Криштиану ҳар куни ейдиган учта маҳсулотни аниқлашди Новости

Роналду қандай овқатланади: Криштиану ҳар куни ейдиган учта маҳсулотни аниқлашди

Буни португалияликнинг собиқ жамоадоши айтди. Ёзиб олинг.

Ҳеч кимга сир эмаски, Криштиану Роналду тўғри овқатланади. Балки, шу сабабдан у ҳаттоки 37 ёшида ҳам дунёдаги энг яхши жисмоний ҳолатдаги ўйинчилардандир.

"Ювентус"нинг ёш ўйинчиси Дауда Пеетерс Роналду ҳар куни ейдиган овқатлар ҳақида гапирди.

Пеетерсдан AS учун интервью пайтида португалиялик ва унинг диетаси ҳақида сўрашди: "У ҳар доим бир хил нарсани ейди. Брокколи, товуқ ва гуруч. Литрлаб сув ва албатта, кока-коласиз.

Криштиану ҳар доим ва ҳамма жойда ғолиб бўлишни истайди. Бир куни спортзалга бордим ва албатта, у ерда Криштиану бор эди.

Ҳайрон қолгандим. Криштиануда футболчи учун идеал тана бор. Менинг ҳам мушакларим ёмон бўлмаса ҳам, ўшанда ҳали кўп иш қилишим керак деб ўйладим. Аммо, у буни бир неча йиллардан буён мунтазам равишда қилмоқда.



Роналдунинг кунига олти маҳалгача овқатланиши, шунингдек барча газланган ичимликлардан, шунингдек алкоголдан сақланиши маълум.



"Яхши машғулот яхши диета билан уйғунлашиши керак. Мен катта миқдордаги тўлиқ донли углеводлар, мева ва сабзавотлардан иборат юқори оқсилли диетага амал қиламан ва ширинликлардан сақланаман.

"Тез-тез овқатланинг. Агар сиз мунтазам равишда машқ қилсангиз, яхши ишлаш учун ўз танангизни юқори даражадаги энергия билан таъминлаб туриш муҳимдир.

Баъзан ҳар бир машғулотни энг юқори даражада бажариш учун етарли энергияга эга эканлигимга ишонч ҳосил қилиш учун кунига олти мартагача камроқ нарса ейман", – деган Криштиану интервьюларидан бирида.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика