Роналду МЮ сафида бешинчи бор иккитадан кўп тўп киритди
16 апр 2022 21:50
Новости
Роналду МЮ сафида бешинчи бор иккитадан кўп тўп киритди
"Манчестер Юнайтед" - "Норвич" учрашувида Криштиану Роналду учта гол урди.
7-дақиқада португалиялик форвард Энтони Элангининг узатмасидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 32-дақиқада эса Алекс Теллеснинг бурчакдан узатган тўпини боши билан аниқ нишонга олди. 76-дақиқада эса хет-тригини нишонлади.
37 ёшли форвард жорий мавсумда бешинчи марта “Манчестер Юнайтед” сафида икки ёки ундан ортиқ гол урди. У "Тоттенхэм"га (3:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этган, шунингдек, "Арсенал" (3:2), "Аталанта" (2:2) ва "Ньюкасл" (4:1) клублари дарвозасига иккита гол киритганди.
Жорий мавсум Премьер-лиганинг 26 учрашувида ҳужумчи 15 та гол урди.
Комментарии