RU

Последние новости

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  18 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  4 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

Роналду комадан қутқарган бола Новости

Роналду комадан қутқарган бола

Ўтган йилнинг ёзида польшалик 14 ёшли Давид Павлашик исмли болакай велосипеддан йиқилиб, оғир жароҳатланади ва кома ҳолатига тушиб қолади.
Боласини омон сақлаб қолиш мақсадида ота-онаси зудлик билан уни ихсослашган болалар шифохонасига олиб боришади. Шифокорлар йигитчани синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказгач, бола учун у севган муҳитни яратиб бериш лозимлигини маслаҳат беришади.

Давид эса Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда шахсан Криштиану Роналдунинг ашаддий мухлиси эди. Шу сабабли Павлашикка ўз кумири ҳақида доимий равишда маълумот етказиб турилишини таъминлаш кераклиги айтилди.

У комада ётган уч ой давомида унга “наушник” орқали Криштиану Роналду ҳақидаги ёқимли хабарлар эшиттириб борилди. Шунингдек португалиялик футбол юлдузи иштирокидаги барча ўйинлардан радио-трансляциялар тинглантирилди. Барча-барчаси.

Муолажа шу зайлда давом эттирилиб келингач, 2013 йилнинг 13 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ўйинда Криштиану Роналду Швеция терма жамоаси дарвозасига гол киритган маҳалда, уч ойлик комадан кейин болакай ўзига келди.

Бу воқеадан хабар топган Польшанинг “Fact” газетаси тез орада бу ҳақида мақола чоп этди ва қалбларни титратувчи бу воқеадан жуда кўпчилик хабар топди. Шу қаторда Роналдунинг ўзи ҳам.

Давид Павлашик воқеаси Криштиануни жуда таъсирлантирди ва футбол юлдузи у билан учрашишга қарор қилди. Шу мақсадда у Давидни Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Боруссия”га қарши ўйинни томоша қилиш учун “Сантьягу Бернабеу"га таклиф этди.



Ўйиндан сўнг Роналду трибуна остида жойлашган хоналардан бирида польшалик ашаддий мухлиси билан учрашди. У билан бирга суратга тушди ва “Боруссия” билан ўйинда кийган  ўз футболкасини совға қилди. Бунга жавобан эса Давид унга қизил оқ рангли шарф ҳадя этди.

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика