Роналду ЖЧга тўғридан-тўғри чиқа олмаганидан сўнг сербиялик футболчи билан нимани гаплашди?
18 ноя 2021 08:55
Новости
Роналду ЖЧга тўғридан-тўғри чиқа олмаганидан сўнг сербиялик футболчи билан нимани гаплашди?
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Сербияга қарши ўйиндан кейинги ҳолат (1:2) ҳақида гапирди.
"Ўйиндан кейин ҳолатимиз жуда ёмон эди. Футболчилар чим устида ётишар, баъзилар эса шунчаки бошларини эгиб туришарди.
Футболчиларга далда бериш учун майдонга чиқдим. Криштиану олдидан ўтиб кетаётганимда у сербиялик футболчига: "Агар учинчи голимни бекор қилишмаганида, ҳозир сен кулиб турмаган бўлардинг".
Мен шунчаки Роналдуга ўзини босишини айтдим ва бошқаларнинг олдига кетдим. Криштиану менга ишонади", - деди Сантуш.
Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойидаги ўйиннинг (2:2) 93-дақиқасида Роналдунинг зарбасини сербиялик футболчи қайтариб қолганди. Ҳакамлар ўша вазиятда тўп чизиқни кесиб ўтмади деб ҳисоблашган. Шу сабабли, ўшанда ҳисоб ўзгармай қолганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии