Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди
22 фев 2020 23:31
Новости
Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди
Криштиану Роналду А Серия 25-тури доирасидаги СПАЛга қарши ўйинни "Юве"нинг асосий таркибида бошлади.
"Gracenote Live" хабарига кўра, бу беллашув португалиялик футболчи учун профессионал фаолиятидаги 1000-ўйин ҳисобланади.
"Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби бунга қадар "Спортинг" учун 33 (шулардан иккитаси Лиссабон клубининг 2-жамоаси сафида), "Манчестер Юнайтед" учун 292, "Реал" учун 438, "Ювентус" учун 73, Португалия терма жамоаси сафида эса 164 ўйинда майдонга тушган эди.
Роналду 999 ўйинда 724та голга муаллифлик қилгани ҳолда ўзининг 1000-баҳсига етиб келди. Бир неча дақиқа аввал СПАЛ дарвозасига йўл топган футболчи ўзига хос тарихий натижани қайд этиб қўйди.

Похожие новости
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии